https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/05/30/newsbrief-03

Тожикистонлик ИД ташвиқотчиси 14 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанбе шаҳар суди «Ислом давлати»га одам ёллаш билаш шуғулланган эркакни 14 йил муддатга озодлик маҳрум қилди, деб хабар беради «Азия-Плюс» пайшанба (30 май) куни.

28 яшар Суҳроб Ҳасановга нисбатан экстремистик гуруҳ тузиш, одам ёллаш фаолияти билан шуғулланиш ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Суд маълумотларида келтирилишича, Ҳасанов ёшлар орасида «Ислом давлати» террорчилик гуруҳининг ғояларини тарғиб қилган ва уларнинг мобил телефонларига ташвиқот видеолавҳаларини юбориб турган.

Ҳасанов тўрт нафар ўсмир билан ўтган йилнинг сентябрь ойида Афғонистонга ноқонуний равишда киришга уринган вақтида қўлга олинган, деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha