https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/03/newsbrief-01

Тошкентда ЕИ – Ўзбекистон ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Карвонсарой

ТОШКEНТ – Шанба (1 июнь) куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Европа кенгаши (ЕК) раҳбари Доналд Туск билан учрашди. Бу ҳақда «Ташкент Таймс» нашри хабар берди.

Бу Тускнинг Ўзбекистонга илк ташрифи бўлди. ЕК Европа Иттифоқи (ЕИ) учун умумий сиёсий йўналишларни белгилаб беради.

ЕИнинг Марказий Осиё билан ҳамкорлиги бир неча кўринишда, жумладан иштирокчи давлатларга ўз чегараларини мустаҳкамлашга ёрдам берувчи Марказий Осиёдаги чегараларни бошқариш дастурида ўз аксини топган.

Расмийлар савдо, инновация ва инвестициялар, транспорт, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар Европанинг етакчи компанияларига Ўзбекистонда ўз фаолиятларини кенгайтиришга имкон яратади деди Туск. У ЕИнинг Марказий Осиёдаги янги стратегияси доирасида минтақада ҳамкорликни кучайтириш кераклигига эътибор қаратган.

Томонлар бир қатор халқаро ва минтақавий масалалар, жумладан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганлар.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha