Карвонсарой

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари Қозоғистондан ёқилғи олиб кирмоқчи бўлган контрабандачиларни фош этди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) мамлакатга поезд орқали Қозоғистондан контрабанда йўли билан ёқилғи олиб киришга уриниш ҳолатини фош этди. Бу ҳақда АКИпресс сешанба (4 июнь) куни ГКНБ баёнотига асосланиб хабар берган.

Баёнотга кўра, контрабандачилар солиқ тўламаслик учун ёқилғини газ конденсати учун хомашё сифатида расмийлаштириб олиб кирмоқчи бўлганлар.

Қирғизистон коррупцияга қарши кураш органлари Қант темирйўл бекатида 120 тонна ёқилғи ортилган иккита вагонни қўлга олганлар, дейилади хабарда.

Терговчиларга кўра, қонунбузарлар мазкур схема асосида Қирғизистонга 2000 тоннадан кўпроқ ёқилғи олиб киришга улгурганлар.

Мамлакат черага қўшинлари чегарадаги хавфсизликнинг бузилиши билан боғлиқ бошқа бир қатор уринишларнинг ҳам олдини олган. Жангариларнинг қуролли низолар ҳудудига ўтишга уриниши ва экстремистик адабиётлар контрабандаси билан боғлиқ ҳолатлар шулар жумласидандир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500