https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/07/newsbrief-03
Тўлиб-тошган камералар: Суриядаги «Ислом давлати» қамоқхонасига назар

АҚШ дипломати Қозоғистоннинг уйғурлар ҳуқуқини ҳимоя қилганини юқори баҳолади

AFP

ВАШИНГТОН, КО – Пайшанба (6 июнь) куни Қўшма Штатлар Қозоғистонни қўшни Хитойдан қочган уйғурлардан юз ўгирмаётганини юқори баҳолади. Хитойда тахминан 1 миллион кишилик мусулмон этник гуруҳи бор.

Марказий Осиё учун масъул дипломат Давид Рантс Вашингтондаги симпозиумда чиқиш қилиб, Хитойнинг Шинжон вилоятидаги кескинлашиб бораётган инсон ҳуқуқлари муаммоси ҳақида сўзлар экан, Қозоғистонни намуна сифатида тилга олди.

Қўшма Штатлар «уйғур ва бошқа мусулмон озчилик гуруҳларининг Хитой босими остида қайтарилишига қаршилик қилгани учун Қозоғистондан миннатдор», деди давлат котиби ёрдамчисининг муовини вазифасини бажарувчи Рантс.

“Биз барча давлатларни шундай ҳимояни, уларга бошпана бериш ёки истакларига қараб учинчи давлатга ўтиш имконини тақдим этишга чақирамиз, деб айтди у Жорж Вашингтон университети ва уйғурлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан уюштирилган тадбир давомида.

Шинжонда 1,5 миллионга яқин этник қозоқлар яшайди, уларнинг кўпчилиги Совет даври ва ундан аввалроқ чор Россиясидан қочиб ўтишган. Шинжондаги этник қозоқларнинг айримлари ҳибслар ҳақида сўзлаб беришган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, Хитойда бир миллиондан ортиқ уйғурлар қамоққа олинган. Қўшма Штатлар бу ҳолатни нацист Германияси давридаги концлагерлар билан тенглаштирди.

Оддий фуқаролардан исломдан воз кечишни талаб қилишмоқда, дейди уйғур фаоллардан бири. Аммо, Хитойнинг ўзи буни радикаллашувнинг олдини олишга қаратилган тарбиявий ишлар деб атамоқда.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha