Карвонсарой

ЕХҲТ Туркманистонда пул ювиш ва террорчиликни молиялашга қарши кураш бўйича энг илғор тажриба билан ўртоқлашди

Карвонсарой

АШХОБОД – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) душанба (10 июнь) куни Ашхободда пул ювиш ва терроризмни молиялашга қарши кураш бўйича илғор тажрибани ўргатишга бағишланган икки кунлик семинар ўтказди, дейилади сешанба (11 июнь) куни ЕХҲТ сайтида эълон қилинган хабарда.

Тадбир Ашхободдаги ЕХҲТ маркази, Туркманистон молия вазирлиги ва унинг Молиявий мониторинг хизмати билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинардан мақсад, «номолиявий корхоналар ва мутахассислар секторига мўлжалланган ички низом тартиблари самарадорлигини таъминлаш бўйича халқаро ҳуқуқий низомлар ва стандартларни чуқурроқ англаш, шу билан бирга соҳада идоралараро ҳамкорлик бўйича энг яхши амалиётлар билан бўлишишдир», дейилади хабарда.

Туркманистон молия ва иқтисодиёт вазирликлари ҳамда унинг Молиявий мониторинг хизмати, ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари мамлакатнинг бошқа тегишли идоралари вакиллари билан биргаликда пул ювиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича миллий тизим ва халқаро стандартларни муҳокама қилдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500