Карвонсарой

Қозоғистон куч тузилмалари террорни молиялаштиришга қарши курашни ўрганди

Карвонсарой

БУРАБАЙ, Қозоғистон – 11-15 июнь кунлари Бурабай қишлоғида Нур-Султон, Оқмола, Ақтўбе ва Қарағандадан келган хавфсизлик кучлари ходимлари учун террорни молиялаштиришга қарши кураш бўйича 5 кунлик семинар ўтказилди. Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти душанба (17 июнь) кунги баёнотида маълум қилди.

Тренинг ЕХҲТнинг Трансмиллий таҳдидларга қарши кураш бўйича департаменти Нур-Султондаги ЕХҲТ дастурлари идораси, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Глобал дастури ва ЕИнинг пул ювиш амалиётлари ва терроризмни молиялашга қарши кураш гуруҳи билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мазкур семинар Марказий Осиёда терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича миллий саъй-ҳаракатларга кўмаклашиш бўйича кўп йиллик кенг қамровли дастур доирасида Германия ҳукуматининг молиявий қўлловида ташкил этилди.

Ўқув курси Қозоғистоннинг халқаро стандартларга мувофиқлигини мустаҳкамлашга қаратилди.

Тренингда Қозоғистон Молиявий мониторинг қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитасининг террорга қарши кураш маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги ҳуқуқ-тартибот органлари академияси ва Давлат даромадлар қўмитасининг 16 таҳлилчи ва амалиётчилари иштирок этди.

Семинарда террорни молиялашга оид ҳолатларни тергов қилиш ва олдини-олдини олишда идоралараро ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Курснинг ярмидан кўпи муайян восита ва усулларни қўлловчи амалий машғулотларга бағишланди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500