Карвонсарой

Европа Кенгаши Марказий Осиё бўйича янги стратегияни қабул қилди

Карвонсарой

БРЮССЕЛЬ – Европа Кенгаши (ЕК) душанба (17 июнь) куни Марказий Осиё бўйича янги стратегияни қабул қилди, дейилади ташкилот расмий сайтида.

Европа Кенгаши Европа Иттифоқи учун умумий сиёсат йўналишларини белгилаб беради.

Европа Иттифоқи 2007 йилда Марказий Осиё учун янги стратегия қабул қилинган вақтдан бери иттифоқ ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланганини олқишлаган.

Европа Иттифоқининг минтақа давлатлари билан ҳамкорлиги турли йўналишлар, жумладан Марказий Осиёда чегараларни бошқариш дастурини ҳам ўз ичига олади.

Янги стратегияда Марказий Осиёда барқарорлик, тараққиёт ва минтақавий ҳамкорликка кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилган.

Кенгаш минтақадаги манфаатдор давлатлар билан шериклик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид келишувларни имзолаш ва уларни амалга оширишга содиқлигини таъкидлаган.

У барқарор, кенг қамровли ва қоидаларга асосланган Евро-Осиё бирлашувини таъминлаш йўлида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан умидвор эканлигини қўшимча қилган.

Кенгаш шунингдек, ЕИ ва Марказий Осиё мамлакатлари Афғонистонда тинчлик ўрнатилишидан бирдек манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500