https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/19/newsbrief-01

Қирғизистонда болалар омбудсмани лавозими ташкил этилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати болалар омбудсмани лавозимини ташкил этди. Бу ҳақда чоршанба (19 июнь) куни Қирғизистон инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарининг матбуот хизматига асосланиб, 24.kg нашри хабар берди.

Омбудсмен Токон Мамитов Гулнора Жамгирчиевани Қирғизистондаги биринчи болалар омбудсмени этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

Мазкур қарор болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш билан боғлиқ ҳолатларнинг кўпайиши ва вояга етмаганлар орасида жиноятчилик даражасининг ошиши ортидан қабул қилинган.

Ҳукумат шунингдек, шафқатсиз муносабатдан жабрланган болаларга тезкор ёрдам кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватловчи катталар, жумладан мактаб ўқитувчилари, ижтимоий хизматлар ходимлари ва вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекторларга кўмаклашишга интилмоқда.

Болаларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш уларни экстремистлар таъсирига тушишдан асрайди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha