https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/20/newsbrief-01

Қирғизистон ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳига аъзо деб гумон қилинган 6 шахсни қўлга олди

Карвонсарой

НОРИН ВИЛОЯТИ -- Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) пайшанба (20 июнь) куни тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир (ҲТ) гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган 6 кишини қўлга олди, деб хабар бермоқда 24.kg нашри.

ГКНБ ва ички ишлар ходимлари Норин вилоятининг Отбоши туманида гумондорларнинг уйларида тинтув ўтказган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ҲТ адабиётлари, қурол ва ўқ-дорилар, компьютер, телефон ва сим-карталарни мусодара қилганлар.

ГКНБ хабарига кўра, гумондорлар жиноят кодексининг «экстремистик ташкилот тузиш» моддаси бўйича жавобгарликка тортилади.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha