Карвонсарой

Қирғизистонлик чегарачилар ЕХҲТнинг қалбаки ҳужжатларни аниқлаш бўйича тренингида иштирок этдилар

Карвонсарой

ЎШ/НОВОПОКРОВКА, Қирғизистон – Бишкекдаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) дастурлари идораси Қирғизистон Давлат чегара хизматининг 32 нафар ходими учун қалбаки ҳужжатларни текшириш ва аниқлаш бўйича беш кунлик ўқув семинарини ташкил этди. Бу ҳақда жума (21 июнь) куни ЕХҲТ сайтида эълон қилинган.

Тренинг 10-14 июнь кунлари Ўшда ва душанбадан жумага қадар (17-21 июнь кунлари) Новопокровка шаҳрида ўтказилди, уларни ҳужжатларни текшириш ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Регула» Беларусь компаниясининг икки мутахассиси – Александр Лазицкий и Михаил Скачков олиб борди.

Улар ҳужжатлар ва банкноталарни сохталаштиришнинг турли усуллари, замонавий техник қурилмалар ёрдамида ҳужжатлар ва банкноталарнинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича сабоқ бердилар.

«Терроризм каби ташқи таҳдидлар шароитида бундай тренинг Қирғизистон учун ўта муҳим ва долзарбдир», деди Лазицкий.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500