Карвонсарой

ЕХҲТ ўзбек аёлларига бошқарувчилик қобилиятини ривожлантиришга ёрдам бермоқда

НВ Максименко

ТОШКEНТ – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) 10-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳамда қозоғистонлик 200 та кичик ва ўрта бўғиндаги раҳбар аёлларни тайёрлашга қаратилган уч ҳафталик тренингни ўтказади, деб хабар қилинган ЕХҲТнинг душанба (24 июнь) кундаги баёнотида.

Тренинг иштирокчилари орасида енгил саноат, озиқ-овқатни қайта ишлаш, туризм ва иқтисоднинг бошқа турли соҳаларида фаолият юритувчи Ўзбекистон тадбиркор аёллар уюшмасининг аъзолари ҳам бор.

Тадбирда Қозоғистондан келган 12 нафар тадбиркор аёл ҳам қатнашмоқда.

Тошкентдаги Вестминстер халқаро университети факультети аъзолари «бизнес бошқаруви ва бизнес ғояларни яратиш, фундаментал маркетинг концепциялари ва маркетинг стратегияси, молиявий бошқарув мавзуларида маъруза қилдилар», дейилади баёнотда.

Курс доирасида мураббийларга сабоқ бериш бўлими ҳам мавжуд бўлиб, унда иштирокчилар олган билимлари билан ўртоқлашадилар.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори томонидан 2017 йилда ташкил этилган тадбиркор аёллар учун мўлжалланган тренинглар «ЕХҲТ ҳудудида аёллар ва корхоналар ўртасида тармоқ яратишга хизмат қилади», дейилади баёнотда.

Ўқув курслари «ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган стратегик режаларни тузиш, лойиҳалаш ва амалга оширишга, бренд-менежментни такомиллаштириш, савдони кучайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, қишлоқ жойларда янада кўпроқ иш ўринлари яратиш орқали ходимларни рағбатлантиришга» имкон беради, дейилади хабарда.

Ўқув курси Германия, Норвегия ва Нидерландия ҳукуматлари томонидан молиялаштирилган.

Хотин-қизларга таълим бериш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш экстремизм тарқалишининг олдини олиш усулларидан бири саналади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500