АҚШ Марказий қўмондонлиги ўқ-дори омборидаги портлаш муносабати билан Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) шу ҳафта бошида Арисда юз берган ҳарбий омбордаги портлашдан жабрланганларга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда чоршанба (26 июнь) куни Казинформ нашри хабар берган.

Ҳалок бўлганлар сони икки кишидан учтага етган, деб хабар берган Озод Европа/Озодлик радиоси чоршанба куни. Сўнгги қурбон жароҳатлардан ҳалок бўлган ҳарбий сержант бўлган.

Душанба (24 июнь) куни юз берган портлашдан кейин ҳукумат 40 минг аҳолига эга Арис шаҳарчасини эвакуация қилган. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса ёнғин туфайли келиб чиққан . Одамлар хавфсизлик юзасидан эвакуация қилинган.

Аҳоли портлаш марказидан 25-35 км масофадаги Чимкент шаҳри, Мунтайтас, Кабилсай ва Шағир қишлоқларига кўчирилган.

«АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Арисда яшовчилар ва Қозоғистон халқига ўз ҳамдардлигини биидиради», дейилади қўмондонликнинг сешанба кунги баёнотида.

«Биз қадрли дўстларимиз ва минтақадаги шеригимиз деб билган ҳарбий ҳамкоримиз ва Қозоғистон ҳалқига чуқур ҳамдардлигимизни изҳор этамиз. Бу мудҳиш фалокатдан жабрланганлар билан фикран биргамиз», дейилади баёнотда.

АҚШ элчихонаси ўзининг Facebook саҳифасида CENTCOM баёнотини эълон қилар экан, дипломатик миссия ҳам ўз таъзиясини билдиришини айтиб ўтган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)