Карвонсарой

Қозоғистон ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Вашингтонга келди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов душанба (1 июль) куни АҚШга расмий ташрифини бошлади, деб хабар берди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг таклифига биноан амалга оширилган ташриф Атамқуловнинг ташқи ишлар вазири сифатидаги ва июнь ойида Қосим-Жўмарт Тўқаев президент этиб сайланганидан кейинги илк ташрифи ҳисобланади.

Икки кунлик ташрифи чоғида Атамқулов, бошқа расмийлар ва Қозоғистон ишбилармон доиралари вакиллари Қўшма Штатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Ташриф икки мамлакат ўртасидаги бизнес алоқаларини ривожлантиришга қаратилади.

Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик ўша вақтдаги президент Нурсултон Назарбоевнинг 2018 йил январь ойида Вашингтонга ташрифи чоғида кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500