https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/08/newsbrief-02

Бишкекда ЕИ-Марказий Осиё 15-йиллик вазирлар анжумани ўтказилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Якшанба (7 июль) куни Бишкекда ҳар йили ўтказиладиган Европа Иттифоқи-Марказий Осиё 15-вазирлар анжумани бўлиб ўтди, деб хабар берди Казинформа душанба (8 июль) куни.

Анжуманда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари, Туркманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Европа Иттифоқининг олий дипломати Федерика Могерини иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янги Стратегияси ва ҳамкорликнинг асосий йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар, деб хабар берди Қирғизистон ТИВ.

Улар минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Марказий Осиёда чегараларни бошқариш қўшма дастурини (BOMCA) ва гиёҳвандлик моддаларига қарши Марказиё Осиё чоралар дастурини (CADAP) давом эттириш ва кенгайтириш, шунингдек, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний айланмасига қарши кураш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот ва мувофиқлаштириш маркази (CARICC) доирасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ташқи ишлар вазирлари ва Могерини томонидан «ЕИ ва Марказий Осиё: ҳамкорлик алоқаларини биргаликда мустаҳкамлаш» деб номланган якуний ҳужжат қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Европа Иттифоқи Марказий Осиёдаги барча мамлакатларнинг миллий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, минтақани жаҳон савдо тизимига муваффақиятли интеграция қилиш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланиш ниятида.

Вазирлар даражасидаги келаси учрашув 2020 йилда Брюсселда ўтказилиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha