https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/09/newsbrief-01
Россиянинг Сурия ҳудуди бўйлаб юришлари аҳоли томонидан совуқ қарши олинмоқда

Марказий осиёлик талабалар ЕХҲТ ёзги мактабида инсон ҳуқуқлари ва киберхавфсизлик бўйича сабоқ оладилар

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) душанба (8 июль) куни Нур-Султонда юридик факультетлар талабалари ва ёш ҳуқуқшунос-тадқиқотчилар учун инсон ҳуқуқлари ва киберхавфсизлик ўртасидаги муносабатларга бағишланган ёзги мактабни ташкил этди.

Қозоғистон, Қирғизистон ва россиялик ўттиз нафар ҳуқуқшунос талаба ҳамда ёш тадқиқотчилар кибермаконда инсон ҳуқуқларини ривожлантириш ва амалга оширишнинг муҳим ҳуқуқий жиҳатларини ўрганадилар, дейилади ЕХҲТ хабарида.

Беш кунлик ёзги мактабда иштирокчилар интернетни бошқариш соҳасидаги миллий ва халқаро сиёсат, шунингдек «фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш» билан боғлиқ муаммолар ва имкониятларни муҳокама қиладилар.

Тренинг давомида кибермакондаги жамоавий дахлсизлик, шахсий маълумотларни бошқариш ва ҳимоя қилиш қоидалари, шунингдек, интернетдаги хавфсизликни яхшилашга қаратилган чоралар муҳокама қилинади.

Иштирокчиларга, шунингдек, «инсон ҳуқуқлари ва киберхавфсизлик масалалари бўйича халқаро ҳамкорликка оид умумий лойиҳа ғоясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилади», дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha