https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/15/newsbrief-01

Тожикистонда USAID кўмагида ахборот олиш эркинлигига оид лойиҳа амалга оширилмоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистоннинг «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақил маркази» нодавлат ташкилоти ахборот олиш эркинлигини таъминлашга қаратилган янги лойиҳани ишга туширди, деб хабар беради душанба (15 июль) куни Asia-Plus.

«Тожикистонда ОАВ учун ҳуқуқий муҳитни такомиллаштиришга кўмаклашиш» дастури АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ёрдамида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, юристлар учун ўқув семинарлари, ОАВ вакиллари, блогерлар ва ижтимоий тармоқлар фаоллари учун ҳуқуқий маслаҳатлашувларни ўтказиш кўзда тутилган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha