https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/16/newsbrief-01

Қирғизистоннинг ёш тадбиркорлари ЕХҲТ тренингида қатнашдилар

Карвонсарой

ЎШ, Қирғизистон – Ўшдаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) кўмагида илк бор бизнес бошқаруви бўйича тўрт ҳафталик «мини-MBA» курсларини ташкил этди.

ЕХҲТ хабарига кўра, 30 нафар ўшлик ёш тадбиркор 12 июль куни тўрт ҳафталик курсни якунлаган.

Курс маҳаллий тадбиркорлар салоҳиятини кучайтириш, жумладан, уларнинг бизнесни бошқариш бўйича кўникмаларини оширишга қаратилган. Иштирокчилар савдо ҳажмини ошириш, харажатларни камайтириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва узоқ муддатли тармоқларни яратишга мўлжалланган воситалар билан амалий тажриба орттирдилар.

Ўқув курси стратегик ва молиявий бошқарув, инсон ресурсларини бошқариш, маркетинг ва савдо бўйича мутахассислар билан интерактив тренингларни ўз ичига олди.

Қатнашчилар назарий билимларга эга бўлибгина қолмай, балки ўз бизнес-кейсларидан фойдаланган ҳолда муаммоларни ҳал қилишни ўргандилар.

Мамлакатга фаровонликни таъминлашга кўмаклашувчи воситаларни тақдим этиш экстремизм жозибадорлигини камайтириш усулларидан бири ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha