Карвонсарой

Қирғизистонда экстремистик ташкилот етакчиларидан бири қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ички ишлар вазирлиги (ИИВ) тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик ташкилотининг етакчиларидан бири деб гумон қилинаётган шахсни ҳибсга олди, деб хабар беради 24.kg сешанба (16 июль) куни.

Жалолобод вилоятида яшовчи 41 ёшли гумондор «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг Жалолобод ва Чуй вилоятлари ҳамда Бишкекдаги фаол етакчиларидан бири бўлган.

У экстремизмга алоқадор жиноят содир этганлиги учун ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери қидирувда бўлган.

Қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатган гумондор Бишкекдаги ҳибсхонага олиб келинди, дейилади вазирлик хабарида. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари катта миқдордаги «Ҳизб ут-Таҳрир» адабиётлари ва электрон материалларни мусодара қилганлар.

Қўлга олинган шахс «аҳолининг ижтимоий заиф қатлами вакилларини ёллаб келган ва мунтазам равишда экстремистик етакчиларнинг хуфиёна йиғилишларида қатнашган», деб хабар беради ИИВ. Бу йиғилишларда «экстремистик ғояларни бутун мамлакат бўйлаб тарқатиш режалари муҳокама қилинган».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500