Карвонсарой

Тожикистон ва Афғонистон Туркманистонга борадиган темирйўл юзасидан келишувга эришди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ва Афғонистон бу икки мамлакатни Туркманистон билан боғлайдиган темирйўл қурилиши бўйича келишувга эришдилар. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар берди.

Бу ҳақда чоршанба (17 июль) куни Душанбеда Тожикистон бош вазири ўринбосари Суҳроб Мирзозода маълум қилган.

Мирзозодага кўра, томонлар бу масалани июль ойи бошида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича тожик-афғон комиссиясининг Душанбеда ўтган мажлисида муҳокама қилганлар.

Унинг айтишича, ҳозирда Тожикистон-Афғонистон ишчи гуруҳи ёз охиригача имзоланиши кутилаётган шартномани ишлаб чиқмоқда. Шундан сўнг, лойиҳани молиялаштириш ишлари бошланади, деб қўшимча қилди у.

Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари 2013 йилнинг 5 июнь куни уч мамлакатни боғлайдиган Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон (TAT) темир йўли қурилишини бошлаб берган эдилар.

Темирйўлнинг таклиф этилган йўналишлари ўзгарган бўлса-да, унинг узунлиги Туркманистоннинг Отамурод шаҳридан Афғонистон орқали Тожикистоннинг Панж шаҳригача, 400 километр узунликда бўлиши кўзда тутилган.

Режадаги темирйўл Ҳинд Океани орқали Марказий Осиё ва жаҳон бозори ўртасида транспорт йўлагини очиш бўйича минтақавий ташаббус ҳисобланади. У Марказий Осиё учун Болтиқ денгизи орқали Россия ҳудудидан кесиб ўтишдан анча қисқароқдир.

Афғонистонга қўшни мамлакатлар иқтисодий ривожланиш йўли билан экстремизмни енгишга ёрдам берадиган турли ташаббусларни амалга оширмоқдалар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500