Карвонсарой

Асли қозоғистонлик АҚШ фуқароси Сурияда «Ислом давлати» сафида жанг қилишда айбланмоқда

Карвонсарой

НЬЮ-ЙОРК – Келиб чиқиши қозоғистонлик бўлган АҚШ фуқароси Сурияда «Ислом давлати» сафида жанг қилиш ва гуруҳ аъзоларига қуролдан фойдаланиш бўйича таълим беришда айбланиб, Нью-Йоркда суд қилинмоқда. Бу ҳақда ўтган ҳафта Озод Европа/Озодлик радиоси АҚШ Адлия вазирлигига таяниб хабар қилган.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Руслан Асаинов ИД сафида 5 йил жанг қилган. Сурия демократик кучлари уни ушлаб, америка ҳарбийларига топширганлар.

У Нью-Йоркдан Туркияга сафар қилган, сўнгра 2013 йилда Сурияга борган ва 2018 йилда қўлган олинган, деб хабар берган АҚШ федерал суди прокурорлари.

Асаинов ИД мергани ва қурол-яроғ йўриқчиси бўлган. Шунингдек, у гуруҳ сафига одам ёллашга уринишда ҳам айбланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500