Карвонсарой

2019 йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда терроризмда гумонланган юзга яқин одам ҳибсга олинди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода сешанба (23 июль) куни Душанбеда 2019 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда экстремизмга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди, дейилади ИИВ баёнотида.

Унинг айтишича, ўтган вақт давомида Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари террорчиликда айбланган 97 фуқарони қўлга олганлар.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари терроризм билан боғлиқ 226 та ва экстремизмга алоқадор 379 жиноятни фош этдилар. Раҳимзоданинг қўшимча қилишича, ҳисобот даврида Тожикистонда битта террорчилик ҳаракати содир этилди, шунингдек, теракт содир этишга уриниш билан боғлиқ иккита ҳолатнинг олди олинди.

Унинг сўзларига кўра, бу вақт ичида ИИВ хорижда экстремистлар сафида жанг қилган 169 нафар тожик фуқаросини ватанига қайтишга кўндирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500