Карвонсарой

Туркманистоннинг ёрдам карвони Афғонистонга етиб келди

Жумагули Аннаев

АШХОБОД, Туркманистон – Туркманистоннинг турли ёрдам юклари ортилган автокарвони Афғонистонга етиб келди, деб хабар берди ўтган ҳафтада «Олтин аср» туркман телеканали.

Карвон президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг буйруғи билан 24 июль куни йўлга чиққан эди. У дори-дармонлар, дарсликлар, мактаб анжомлари, болалар кийим-кечаклари, текстиль ва ширинликлар олиб келган.

Уруш туфайли вайрон бўлган Афғонистондаги барқарорликка кўмаклашиш мақсадида, Туркманистон мунтазам равишда ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамлари ҳамда имтиёзли нархларда электр энергияси ва табиий газ етказиб туради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500