Карвонсарой

Тожикистонда АҚШ Марказий қўмондонлигининг кўп томонлама машқлари бўлиб ўтади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) томонидан ташкиллаштирилган «Минтақавий ҳамкорлик - 2019» кўп томонлама қўмондонлик-штаб машғулотларига мезбонлик қилмоқда, дея хабар беради (CENTCOM).

Марказий ва Жанубий Осиёдаги минтақавий шериклар билан биргаликда Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо томонидан ташкил этиладиган машғулотлар 5-16 август кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Уларда АҚШ, Тожикистон, Мўғулистон ва Ўзбекистондан қарийб 200 ходим ва покистонлик кузатувчилар иштирок этадилар.

АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотларига кўра, ўқув машқлари чоғида асосий эътибор барқарорлик таъминлаш бўйича кўп миллатли операциялар, терроризм ва унинг тарқалишига қарши кураш ҳамда бу борада ҳамжиҳатликни йўлга қўйиш, шунингдек, фуқаролар ва ҳарбийларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракатларини яхшилаш усулларини ўрганишга қаратилади.

Тадбир, шунингдек, чегара хавфсизлиги ва назорати, наркотиклар ва оммавий қирғин қуролларига қарши кураш чоралари давомида хавфсизлик ва ахборот алмашинуви соҳасига оид тегишли минтақавий муаммоларни ҳал этиш учун муҳокама маркази бўлиб хизмат қилади.

2001 йилдан бери АҚШ ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ҳар йили ўтказиладиган «Минтақавий ҳамкорлик» машғулотларида қатнашиб келади. Ўтган йилги машқлар Қўшма Штатларда ўтказилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500