Карвонсарой

Қирғизистон 2019-2023 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегиясини тасдиқлади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкали Абилғозиев мамлакатнинг 2019-2023 йиллар учун мўлжалланган киберхавфсизлик Стратегияси ва уни амалга ошириш режасини маъқуллади. Бу ҳақда сешанба (6 август) куни 24.kg хабар берди.

Мазкур стратегия банк, телекоммуникация ва бошқа хизмат кўрсатиш инфратузилмаларининг киберхавфсизлигини таъминлаш мақсадида, компьютер билан боғлиқ можароларга қарши чора кўриш гуруҳларини ташкил этиш, шунингдек, кибертаҳдидларни мониторинг қилиш ва уларга чора кўриш марказларини яратишни ўз ичига олади.

Ҳужжатда шунингдек, компьютер жиноятларига қарши курашнинг ҳуқуқий-методологик асосларини шакллантириш ва ахборот хавфсизлиги миллий марказини яратиш ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, киберхавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва инсоний салоҳиятни мустаҳкамлаш ҳам мақсад қилинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

раҳмат

Жавоб бериш