Карвонсарой

АҚШ ишчи ва талабалар визасини олувчи қирғизистонликлар учун тўлов миқдорини камайтирди

Карвонсарой

БИШКЕК – Чоршанба, 7 августдан АҚШга иш ва талабалик визаларини олишни истаган Қирғизистон фуқаролари учун виза тўлови арзонлашди.

31 июль куни АҚШ ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама йиллик маслаҳатлашувларнинг тўртинчи босқичи якунлари бўйича шундай келишувга эришилган.

Маслаҳатлашувлар давомида томонлар, шунингдек, Марказий Осиё электр энергияси минтақавий бозорини ривожлантириш режаси юзасидан келишувга эришганлар.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги расмийлари силга қарши курашда ҳамкорлик қилишга оид баённомани имзоладилар. Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги эса Марказий Осиё ва афғонистонлик кўплаб талабаларга Американинг Бишкекдаги Марказиё Осиё университетида таҳсил олишлари учун виза олишни осонлаштиришга рози бўлди.

«Ҳамкорлигимизнинг янги даври бошланмоқда», деди АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ўринбосари Джонатан Хеник қирғиз делегацияси билан суҳбатда. «Қирғизистон республикаси Марказий Осиёда кучли демократик давлат сифатида доим етакчи бўлиб келган.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500