https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/08/12/newsbrief-01
Кремль Тожикистондаги ИД ҳужумидан минтақадаги манфаатларини илгари суриш йўлида фойдаланиши мумкин

Қирғизистон милицияси 44 килограммдан ортиқ героинни қўлга олди

Карвонсарой

ЖАЛОЛОБОД ВИЛОЯТИ, Қирғизистон – Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида 44 килограммдан зиёд героин моддасини қўлга олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигига (ИИВ) асосланиб, 24.kg нашри душанба (12 август) куни хабар берган.

ИИВ хабарига кўра, маҳаллий милиция бўлинмасига Учқўрғон қишлоғидаги юк машинасига йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаси ортилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Юк машинаси кўздан кечирилганида, унга ортилган мевалар орасидан умумий оғирлиги 44,3 килограммга тенг 93 дона наркотик солинган қутилар топилди.

Тергов маълумотларига кўра, наркотик моддаларни Россия ва Европа мамлакатларига олиб ўтиш режалаштирилган эди.

Айни пайтда юк машинасининг эгаси қидирилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha