http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/08/16/newsbrief-01

Тожикистонда 1,7 тоннадан ортиқ наркотиклар йўқ қилинди, мамлакатда гиёҳвандлар сони камайган

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Пайшанба (15 август) куни Тожикистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мусодара қилинган 1,7 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик моддалари, жумладан 50 кг героин йўқ қилинди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри ИИВ матбуот хизматига таяниб хабар берган.

Наркотик моддалар жами 159 та жиноий ишга алоқадор ашёвий далиллар сифатида мусодара қилинган эди.

Бу орада Тожикистонда рўйхатга олинган гиёҳвандлар сони сўнгги ўн йилликда уч баравар камайган, деб хабар берди пайшанба куни Khovar.tj сайти.

1 июнь ҳолатига кўра, рўйхатда турувчи гиёҳвандлар сони 5666 кишини ташкил этган, шулардан 128 нафари аёллар, деди кенгаш раиси Азиз Иброҳим.

Тожикистон гиёҳванд моддаларни назорат қилиш агентлиги директори Шерхон Салимзоданинг айтишича, бу рақам 2008 йилги кўрсаткичга нисбатан 36 фоизга кам. Ўшанда мамлакатда 8846 киши гиёҳвандликка тобе сифатида рўйхатда турган. Бунга Тожикистон республикаси ҳукумати ва тегишли идоралар тарафидан кўрилган чоралар натижасида эришилди, деди у.

Тожикистон ва бошқа мамлакатлардаги гиёҳванд моддаларга оид вазият бевосита Афғонистондаги вазият билан боғлиқ, дейди Шерхон Салимзода.

Икки мамлакат ўртасидаги умумий чегаранинг узунлиги 1300 километрни ташкил қилади. Наркотиклар савдоси афғонистонлик толибонларнинг асосий даромад манбаи ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha