Карвонсарой

Қозоғистон ва БМТ расмийлари экстремизмга қарши кураш лойиҳасини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Душанба (19 август) куни Нур-Султонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) делегацияси ва Қозоғистон расмийлари зўравонлик ва экстремизмга бардошлиликни кучайтириш (STRIVE) лойиҳасини муҳокама қилдилар, деб хабар берди AKIpress Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Вазирлик хабарига кўра, Қозоғистоннинг махсус топшириқлар бўйича вакили Станислав Василенко БМТ делегацияси билан лойиҳани амалга ошириш тафсилотларини кўриб чиққан. Василенко шунингдек, ўз мамлакатининг Афғонистон бўйича махсус вакили ҳисобланади.

Лойиҳанинг асосий мақсади – ҳукуматлар, хавфсизлик идоралари, фуқаролик жамияти, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситаларининг кўп томонлама ёндашувлари орқали келгуси тўрт йил ичида Марказий, Жанубий ва Жануби-шарқий Осиёда жанговар экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашдир.

Лойиҳа муаллифларига кўра, жанговар экстремизмнинг тарқалиши минтақавий тинчлик ва хавфсизликка раҳна солади ва уни фақат ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар ёрдамида бартараф этиш мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500