Карвонсарой

Украинада жангари гуруҳ сафига қўшилишда гумонланган қирғизистонлик аёл ҳибсга олинди

Карвонсарой

ОДЕССА, Украина – Украиналик чегарачилар ноқонуний қуролли гуруҳлардан бирига аъзоликда гумон қилинган қирғиз аёлини қўлга олдилар. Бу ҳақда AKIpress ахборот агентлиги Украина давлат чегара хизматига таяниб хабар тарқатган.

Сешанба (20 август) куни қўриқчилар Одесса халқаро аэропортида 24 яшар аёлни қўлга олганлар. У «Ислом давлати»нинг кўплаб аъзолари ёки бу гуруҳга қўшилишни истаганлар учун транзит мамлакат ҳисобланувчи Туркиядан учиб келган.

Аёл қарийб икки йилдан бери Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг қидирувида бўлган. Украина куч тузилмалари Интерполнинг ноқонуний қуролли тузилмаларга аъзоликда гумон қилинганлар рўйхатида унинг исми борлигини пайқаб қолганлар.

У ҳозирда Украинада ҳибсда сақланмоқда. Унга нисбатан Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг режалари борасида маълумот берилмаган.

2013 йилдан бери юзлаб қирғизистонликлар Сурия ва Ироқдаги ИД сафига қўшилганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500