https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/08/22/newsbrief-03
Кремль Тожикистондаги ИД ҳужумидан минтақадаги манфаатларини илгари суриш йўлида фойдаланиши мумкин

Нур-Султон шаҳри АҚШ ва Марказий Осиё расмийларининг «C5+1» шаклидаги учрашувига мезбонлик қилди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН - Чоршанба (21 август) куни Нур-Султонда АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон расмийларининг сиёсий-иқтисодий ва хавфсизлик масалалари муҳокамасига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди, дейилади Душанбедаги АҚШ элчихонасининг иштирокчилар билан қўшма баёнотида.

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Хейл ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари «иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, минтақавий хавфсизлик таҳдидларини бартараф этиш ҳамда Марказий Осиё ва унга қўшни Афғонистонда тинчлик ва фаровонликни таъминлашга оид саъй-ҳаракатлар юзасидан фикр алмашдилар», дейилади баёнотда.

Иштирокчилар «C5+1» ишчи гуруҳлари доирасида хавфсизлик, иқтисодий алоқалар ва атроф-муҳит бўйича ҳамкорликка алоҳида урғу бердилар, дейилади баёнотда.

«C5+1 – бу Қўшма Штатлар ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати олдида турган умумий муаммоларни ҳал қилишга оид ҳамкорликдаги чоралар бўйича мулоқот формати ҳамда платформасидир», дейилади АҚШ Давлат департаментининг баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат
Captcha

Ахлат Россиясиз, умид қиламанки, унга қарши режа тузишган

Жавоб бериш

Россиянинг иштирокисиз. Ҳеч ким Россиянинг у ерда бўлишини хоҳламайди

Жавоб бериш