Карвонсарой

Қозоғистон ва АҚШ юқори даражада тўйинтирилган урандан фойдаланишни минималлаштиришга оид баёнотни имзолади

Карвонсарой

ВEНА – АҚШ ва Қозоғистон юқори даражада тўйинтирилган урандан фойдаланишни имкон қадар камайтиришга қаратилган қўшма баёнотни имзоладилар, деб хабар беради Казинформ чоршанба (18 сентябрь) куни.

Ҳужжат Венада Халқаро атом энергияси агентлиги бош анжуманининг 63-сессияси доирасида Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев ва АҚШнинг Ядро хавфсизлиги бўйича котиби ўринбосари Лиза Э. Гордон-Хагерти томонидан имзоланган.

Анжуман душанбадан жумага қадар (16-20 сентябрь кунлари) ўтказилиши белгиланган.

Қозоғистон делегациясига кўра, айни пайтда мамлакатда тадқиқот реакторларини конверсия қилиш устида иш олиб борилмоқда.

«Бу ишлардан кўзланган асосий мақсад – тадқиқот реакторларини кам бойитилган уран ёқилғисига ўтказиш орқали ядро материаллари тарқалишининг олдини олишдир. Лойиҳалар АҚШ ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Улар ушбу мураккаб вазифани бажаришда Қозоғистон ташкилотларининг илмий-техник салоҳияти ва имкониятларини юқори баҳолаганлар», дейилади Қозоғистон энергетика вазирлиги баёнотида.

Қозоғистон атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида етакчи бўлишга интилиб келмоқда. 1994 йилги келишув доирасида у ўз ҳудудидаги Совет давридан қолган ядро қуролларини Россияга топширган.

У, шунингдек дунёдаги биринчи кам бойитилган уран банкини ҳам ишга туширган. Ўскемен шаҳридаги иншоот ядро салоҳиятига эга қудратли давлатларнинг уранни бойитишига йўл қўймаслик мақсадида барпо этилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500