https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/09/18/newsbrief-02
Кремль Тожикистондаги ИД ҳужумидан минтақадаги манфаатларини илгари суриш йўлида фойдаланиши мумкин

Қозоғистон парламенти спикери: экстремизм муаммоси долзарблигича қолмоқда

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон парламенти спикери Дариға Назарбоева динлараро ишончсизлик туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган таҳдид ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Казинформ чоршанба (18 сентябрь) куни.

Назарбоева Нур-Султонда бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи котибиятининг 18-мажлисида нутқ сўзлаган. У мазкур котибият раҳбари ҳисобланади.

«Сўнгги йилларда ҳеч қайси бир диннинг ибодат масканлари ва қавми мутаассиблар ва экстремистлар ҳужумидан омон қолгани йўқ», деди у.

«Бундай зўравонлик хатти-ҳаракатлари жамиятни парчалай олмади, аксинча одамларни жипслаштирди», деди у.

«Низолашаётган томонларни жанговар ҳаракатларни тўхтатишга, сулҳ эълон қилишга ҳамда зўравонликка барҳам бериш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва барча ихтилофларни тинч йўллар билан ҳал этишга оид келишувларни ишлаб чиқишга чақирамиз», деди у йиғилганларга.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha