Карвонсарой

Қирғистонда чегара хавфсизлиги бўйича «Барьер-2019» ўқув машқлари ўтказилди

Карвонсарой

ИССИҚКЎЛ, Қирғизистон – Қирғизистон давлат чегара хизмати (ДЧХ) сешанба (17 сентябрь) куни Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида йиллик «Тўсиқ-2019» машқларини ўтказди, деб хабар қилади Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ўз расмий сайтида.

ЕХҲТ кўмагида ташкил этилган машғулотлардан кўзланган мақсад – «можаролар ва трансмиллий таҳдидларга қарши курашдаги оператив тайёргарликни ошириш учун ДЧХнинг профессионал салоҳиятини мустаҳкамлаш ва идоралараро ҳамкорликни кенгайтириш» бўлди, дейилади ЕХҲТ хабарида.

Бу йилги машғулотарда ДЧХ ва Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари иштирок этдилар.

«Иштирокчилар чегарадаги вазиятнинг эҳтимолий сценарийсини машқ қилиб, тезкор чораларни намойиш этдилар. Бу давлат чегараларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш ва республиканинг чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун жуда яхши восита бўлди», деди ДЧХ раисининг ўринбосари Қурманбек Исаков.

Бундай ўзгаришлар Марказий Осиё бўйлаб чегараларнинг мустаҳкамланиши шароитида рўй бермоқда. Зеро, минтақа мамлакатлари «Ислом давлати»нинг (ИД) Ироқ ва Суриядаги мағлубияти ва гуруҳ жангариларининг минтақа бўйлаб тарқалиши ортидан хавфсизликка устувор аҳамият қаратишда давом этмоқдалар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500