НЬЮ-ЙОРК – Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ расмийлари БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессияси олдидан Нью-Йоркда «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувини ўтказдилар, деб хабар беради Казинформ душанба (23 сентябрь) куни.
Анжуман якшанба (22 сентябрь) куни Нью-Йоркда бўлиб ўтди.
«C5+1 - бу умумий долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва улар устида ишлашда Марказий Осиёнинг беш давлатини бирлаштирадиган платформадир», дейилади АҚШ Давлат департаментининг баёнотида.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек Туркманистоннинг Қўшма Штатлардаги элчиси АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва бошқа Америка расмийлари билан бир қатор мавзуларда музокара олиб бордилар.
Музокаралар чоғида савдо ва сармояларни кенгайтириш ҳамда интеграция жараёнлари тилга олинди.
Помпео Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий хавфсизликка оид муаммоларига тўхталиб ўтди.
«Биз терроризмга қарши курашда, айниқса хориждаги жангарилар ва уларнинг оила аъзоларини ватанига қайтариш, жавобгарликка тортиш ва жамиятга мослаш бўйича қийин, аммо жуда муҳим вазифани амалга оширишда биргаликда ишлашимиз лозим», деб айтган Помпео АҚШ Давлат департаменти баёнотига кўра.
«Биз террорчилар ёки гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларнинг чегарадан тўсиқсиз кесиб ўтишини истамаймиз», деб қўшимча қилди у. «Бу масалада Марказий Осиё ва Афғонистон билан янада кенгроқ ҳамкорлик қилиш мамлакатингиз ва халқларингиз хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашади.»
Россияга ишонч йўқ
Жавоб беришФикрлар 2
Иккиюзламачиликку ахир! Америкосларнинг ўзи Марказий Осиёдиги жангариларга қурол етказиб беряпти, чунки у ердаги вазиятни беқарорлаштириш уларга фойда олиб келади ва у ерда тартиб ва демократияни тиклашга келганларида виждонлари тоза бўлади! Қандай «аксилтеррорчилик» ҳақида музокара қилишяпти?! Марказий Осиё давлатлари уларга ишонмайди деб умид қиламан!
Жавоб беришФикрлар 2