Карвонсарой

Тўқаев БМТдаги чиқишида қўшма аксилтеррор чоралар ва дунёни ядро қуролидан холи қилишга чақирди

Карвонсарой

НЬЮ-ЙОРК – Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеясининг 74-сессиясида сўзга чиққан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг терроризмга қарши курашдаги тажрибаси билан ўртоқлашди, дея хабар беради Казинформ.

«Барчамизга маълумки, можаролар вайронкор кучга эга бўлиб, терроризм ва экстремизмни келтириб чиқаради. Бу муаммоларга БМТ шафелигидаги глобал аксилтеррор тармоғи орқали биргаликдаги ҳаракатлар билангина барҳам бериш мумкин», деди Тўқаев.

Қозоғистон халқаро шериклар ёрдамида Сурияда қолиб кетган радикал фуқароларини оммавий равишда ватанига қайтариш бўйича «Жусан» (Аччиқ шувоқ) операциясини амалга оширди, деб қайд этди у.

«Бунинг натижасида, терроризм ташвиқотига алданган 595 қозоқ фуқароси, шу жумладан 406 нафар ёш бола Суриядаги уруш ҳудудларидан ўз уйларига қайтдилар. Биз ўз тажрибамизни бошқа давлатлар билан баҳам кўришга тайёрмиз ва уларни ҳам шундай чораларни амалга оширишга чақирамиз», деди у.

Тўқаев, шунингдек дунёни ядро қуроли холи қилишга чақирган.

«Ядро қуролидан холи дунёни барпо этиш – мамлакатим учун энг устувор вазифадир. Ушбу интилиш қозоқ халқи миллий ўзлигининг ажралмас қисмига айланди ва бизга ядро қуролига барҳам бериш бўйича глобал ҳаракатнинг аввалги сафларида бўлиш учун маънавий ҳуқуқ берди», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500