https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/09/27/newsbrief-01

Ўзбекистон мудофаа вазири Душанбеда тожикистонлик ҳамкасби билан учрашди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Душанбеда Тожикистон расмийлари билан учрашиб, бир қатор масалаларни муҳокама қилди, деб хабар беради «Ташкент Таймс» жума (27 сентябрь) куни.

Бу Ўзбекистон мудофаа вазирининг 28 йил ичида Тожикистонга илк ташрифидир.

Қурбонов Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо билан учрашди ва Тожикистон ҳарбий институтининг авиация бўлимига ташриф буюрди.

Шу ой бошида Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари Тошкентда терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган эдилар.

Ўзбек ва тожик ҳарбийлари 2018 йилнинг 18-21 сентябрь кунлари Сўғд вилоятида қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказдилар. Расмийлар бу тадбирни Марказий Осиёнинг икки мамлакати ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайиши, дея таърифлаганлар.

«Мустаҳкам биродарлик» деб номланган машқлар икки мамлакат 1991 йилда Совет Иттифоқидан мустақил бўлганидан сўнг сўнг илк бор ташкил этилди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha