Карвонсарой

Россия суди қирғиз фуқаросини терроризмда айблади

Карвонсарой

АБАКАН, Россия – Россия суди Қирғизистон фуқаросини Хакасияда террорчилик тармоғи тузишда айблаб, етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда душанба (30 сентябрь) куни Россия Федерал хавфсизлик хизматининг минтақавий маъмуриятига таяниб, Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабар қилди. Хакасия Сибирнинг бир қисми ҳисобланади.

Нуригин Абдирахманов тўрт кишидан иборат гуруҳ тузиб, Сурияга кетиш олдидан Хакасияда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилишни режалаштирганликда гумон қилинмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Абдирахмонов Россияда тақиқланган «Ислом давлати» (ИД) террорчилик гуруҳи билан алоқадор «Тавҳид ва Жиҳод жамоати»га мансуб бўлиб, унинг раҳбарларидан бири билан мунтазам равишда мулоқот қилиб турган.

Абдирахманов хакасияликларни гуруҳнинг Суриядаги фаолиятига жалб қилишга уринганликда айбланмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Барча фош қилинмаган жиноий ишларни ишларни бегуноҳ ва ҳимоясиз мигрантнинг бўйнига қўйишган бўлса керак

Жавоб бериш