Карвонсарой

Қирғизистон хавфсизлик кучлари енгил қуролларнинг электрон ҳисобини юритишни ўргандилар

Карвонсарой

БИШКEК – Қирғизистон хавфсизлик кучларининг етмиш нафар ходими ўқотар қурол ва енгил қуролларнинг электрон ҳисобини юритиш бўйича икки ҳафталик ўқув курсида қатнашди, деб хабар беради Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) душанба (30-сентябрь) кунги баёнотида.

Бишкек ва Ўш шаҳарларида бўлиб ўтган машғулотларда Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби, Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси ва Давлат чегара хизмати мутахассислари иштирок этдилар.

Халқаро мутахассис томонидан олиб борилган машғулотлар Қуролли кучларнинг қуролларни бошқариш, ҳисобга олиш ва кузатиш бўйича электрон маълумотлар базасини юритиш кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Иштирокчилар махсус дастурий таъминотга эга компьютерли ўқув хоналарида ишлаб, электрон ҳисоб юритиш бўйича амалий тажрибага эга бўлдилар.

Тренинг ЕХҲТнинг Бишкекдаги дастурлари идораси, шунингдек, Қуролли кучлар Бош штаби ва Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500