2021-11-04
Кўмир ишлаб чиқариш ҳажмини ошираётган Хитой раҳбари Си иқлим бўйича муҳим саммитда иштирок этмади
Бутун дунёда ҳавога чиқариладиган зарарли чиқиндиларнинг деярли учдан бири Хитой улушига тўғри келади, у эса ўнлаб янги кўмир электростанцияларини қуриб, халқаро мажбуриятларни имзолашдан бош тортмоқда. Шунга қарамай, Пекин ўзини экология соҳасида жаҳонда етакчи қилиб кўрсатишга уринмоқда.