| Жиноят ва адолат

Қирғизистоннинг қамоқхона ходимлари ҳукм қилинган экстремистларни реабилитация қилиш учун БМТ ўқуви курсидан ўтадилар

Муаллиф: Аскер Султанов


Қўриқчилар Бишкекдаги тергов изоляторининг вестибюлида, 2012 йилнинг январ ойи. БМТ жазони ўташ муассасалари ходимларини экстремизм билан боғлиқ жиноятлар учун қамалган маҳбуслар билан ишлашнинг янги усулларига ўргатиб келмоқда. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Қўриқчилар Бишкекдаги тергов изоляторининг вестибюлида, 2012 йилнинг январ ойи. БМТ жазони ўташ муассасалари ходимларини экстремизм билан боғлиқ жиноятлар учун қамалган маҳбуслар билан ишлашнинг янги усулларига ўргатиб келмоқда. [Вячеслав Оселедко/AFP]

БИШКEК -- БМТ нинг наркотик ва жиноятчиликка қарши кураш ташкилоти (UNODC) радикаллашган маҳкумларни реабилитация қилиш ҳаракатининг бир қисми сифатида психологлар, ижтимоий ишчилар ва Қирғизистон қамоқхоналари ходимларини ўқитишни давом эттирмоқда.

Энг охирги беш кунлик ўқув сессияси сентябр ойининг охирида Бишкек шаҳрида ўтказилди, деди Қирғизистондаги UNODC офиси вакили Василина Бражко Caravanserai мухбирига.

"Маҳаллий ва хорижий экспертлар Қирғизистон ҳукуматининг жазони ижро этиш хизмати [ГСИН] ходимларини ҳукм қилинган экстремистларни жамият билан бириктиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш учун [ўз ишлари учун] ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқишдан тортиб кенг кўламдаги соҳалар бўйича ўқитадилар", деди Қирғизистондаги UNODC офиси бошлиғи Александр Федулов Caravanserai мухбирига.

UNODC Қирғизистон қамоқхоналаридаги ходимларга бошқа мамлакатларда тўпланган тажрибаларни ўрганишга ёрдам берувчи "Тажовузкор экстремист маҳбусларни бошқариш ва қамоқхоналарда радикаллашиш ва зўравонликларнинг олдини олиш бўйича қўлланма" номли китобни ҳам чоп қилди, деди у.

"Кўрилган асосий чоралар одамларни "экстремизм" айби билан ҳукм қилинишига олиб келган сабаблар ва мотивларни ойдинлаштиришга олиб келади", деди Федулов.

Бу "нима уларнинг ҳаётга қарашини ўзгартиришга олиб келганлигини кўриб чиқишни ва кейин айниқса уларнинг қарашларини ўзгартириш орқали аста-секин улар тушиб қолган ҳолатдан [тортиб] чиқаришни" ўз ичига олади", деди Федулов.

Янгича фикрлаш

Қозоғистондаги Остона шаҳрида жойлашган Динларни ўрганиш марказлари уюшмасининг директори ва Қозоғистон ҳукуматининг диний уюшмалар билан муносабатлар кенгашининг аъзоси Юлия Денисенко янгича фикрлашни тушинтиради.

Қирғизистонда ҳокимият органлари "қисқа муддатли ва узоқ муддатли мақсадларни белгилаб олганлар...[улар] уларга эришиш учун мутахассисларнинг учта гуруҳини ёллаганлар ва ўқитганлар -- булар психологлар, диний етакчилар ва қамоқхона ходимлари", деди у Caravanserai мухбирига. "Ҳозиргача тизим муваффақиятли ишлаб келмоқда".

Психологлар уларнинг аҳлоқларини тўғрилаш ва уларга оилалари билан алоқаларни ўрнатиш ва жамиятга қўшилишларига ёрдам бериш учун маҳбусларнинг психологик муаммолари устида ишлайдилар, деди Денисенко.

Бу вақтда диний уламолар шариат қонунларидан фойдаланиб ва Қуръон дарслари ва бошқа диний таълимотлар бўйича дарслар ўтиш орқали маҳбусларнинг эътиқодларини тоўғрилашга ёрдам берадилар, деди у.

Қамоқхона ходимлари маълумотлар тўплайдилар ва вазиятни ўрганадилар, деди у, улар маҳбуслар ва собиқ маҳбусларни реабилитация қилиш орқали қамоқхона ичида ҳамда қамоқхона ташқарисида жиноятларнинг олдини олишга масъулдирлар. Улар бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик ҳам қиладилар.

Расмийлар биргаликда ҳаракат қилишга чақирадилар

Қирғизистон жазони ижро этиш тизими ГСИН раҳбари Таалаибек Жапаровга кўра Қирғизистон қамоқхоналарида 185 та терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун қамалган маҳбус сақланмоқда.

"Диндорлар ва қамоқхона ходимлари бундай тоифадагилар [маҳбуслар] билан огоҳликни кўтариш ишларини мунтазам равишда олиб бормоқдалар", деди у. "Ишлар ўз мевасини бермоқда. Айрим ҳолларда экстремистлар ўз қарашларидан қайтдилар."

Фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотларнинг бу курашда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини қўллаб-қувватлашлари жуда муҳимдир, деди Қирғизистоннинг Диний ишлар бўйича давлат қо‘митаси (ГКДР) раисининг ўринбосари Зокир Чотаев.

Аҳоли ва қамоқхона маҳбуслари орасида диний бағрикенгликни тарғиб қилиш ҳам жуда муҳимдир, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

10
6
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha