Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг ижтимоий тармоқлардаги «ёлғон девори» фош этилди

AFP

Вашингтон, Колумбия округидаги журналист 14-ноябрь куни YouTube орқали видеоўйиндан олинган тасвирларни кўриб чиқди. Россия Мудофаа Вазирлиги айни тасвирларни улашган ва бу билан Америка Қўшма Штатларини Яқин Шарқда Ислом давлатига ёрдам бераётганини таъкидлаган. Лекин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бунинг дезинформация эканлигини кўрсатиб беришган. [STF/AFP]

Вашингтон, Колумбия округидаги журналист 14-ноябрь куни YouTube орқали видеоўйиндан олинган тасвирларни кўриб чиқди. Россия Мудофаа Вазирлиги айни тасвирларни улашган ва бу билан Америка Қўшма Штатларини Яқин Шарқда Ислом давлатига ёрдам бераётганини таъкидлаган. Лекин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бунинг дезинформация эканлигини кўрсатиб беришган. [STF/AFP]

МОСКВА -- Россия Мудофаа Вазирлиги сешанба куни (14-ноябр) АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарқда «Ислом давлати»га (ИД) кўмак бераётгани ҳақида тасвирларни эълон қилган эди. Аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу тасвирларнинг видеоўйиндан олинганини аниқладилар.

Вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари хабар беришича, оқ-қора тасвирлар 9-ноябрь куни Сурия-Ироқ чегараси яқинида туширилган ва «рад этиб бўлмайдиган далилларга кўра, АҚШ ИД жангари гуруҳларини ҳимоя қилмоқда» дея тақдим этилган.

Аммо Москвада жойлашган Conflict Intelligence Team (CIT) нодавлат ташкилоти ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан бирга расмлардан бирини «AC-130 Gunship Simulator: Special Ops Squadron» ўйини тасвирлари билан тезда солиштириб чиқди.

Twitter да чоп этилган бошқа расмлар 2016-йили Фаллужа яқинида Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари жангариларни бомбалаётгани ҳақидаги Ироқ Мудофаа Вазирлиги видеога туширган роликдан олинган, дейди CIT.

AFP ҳам Россия Мудофаа Вазирлиги юборган расмларини YouTube даги видеоўйин тасвирлари билан солиштириб, бир хиллигини тасдиқлади.

Расмлар кейинроқ вазирликнинг Twitter ва Facebook саҳифаларидан ўчирилган.

«Ёлғон девори»

Москвадаги АҚШ элчихонаси Twitter да «ИД билан ҳамкор дея видеоўйин ва бошқа давлат ҳудудидаги ҳарбий амалиётларнинг эски фотоларидан фойдаланиб, бизни айблаётган Россия Мудофаа Вазирлигининг асоссиз даъволарига АҚШ вақт кетказиб ўтирмоқчи эмас» деб ёзди.

АҚШнинг мудофаа ишлари бўйича вакили, полковник Раян Диллон Россиянинг баёнотини «ёлғон девори» деб атади ва «бу уларнинг ҳаво кампаниялари каби аниқ» деб таъкидлади.

«Мен буни албатта текшириб кўролмайман, аммо, фотолардан бири видеоўйиндан олингани ҳақидаги хабарни кўрдим» деди у. «Шунингдек, бу кўриб турган ҳолатимиз русларнинг [Мудофаа Вазирлигининг] хабари далилсиз, ноаниқ ва ёлғон эканлигини кўрсатади».

Шу йилнинг аввалида турли оммавий ахборот воситалари телевизион интервю давомида Афғонистонда толиблар билан курашаётган америкалик ҳарбийлар видео лавҳасини Суриядаги Россия ҳарбий-ҳаво кучлари сифатида кўрсатиб юборилгани учун Владимир Путинни айблашган эди.

Кремль Путиннинг америкалик режиссор Оливер Стоунга интервю давомида нотўғри кадрларни кўрсатганини инкор этган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўзингиз алдаяпсизлар, ёлғончилар

Жавоб бериш