| Дин

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси 2018 йилги фаолиятини сарҳисоб қилди

Айдар Ашимов


28 декабрь куни қозоғистонликлар Остонада шаҳрида «Оқ масжид» деб номланган ҳисоб бўйича ўнинчи масжиднинг очилишида иштирок этишди. (Қозоғистон мусулмонлари диний идораси)

28 декабрь куни қозоғистонликлар Остонада шаҳрида «Оқ масжид» деб номланган ҳисоб бўйича ўнинчи масжиднинг очилишида иштирок этишди. (Қозоғистон мусулмонлари диний идораси)

ОСТОНА – Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг саъй-ҳаракатлари натижасида юзлаб радикаллашган қозоғистонликлар анъанавий Исломга қайтмоқдалар, дейилган ҚМДИнинг 2018 йилги фаолиятига оид баёнотда.

«Бу йил 518 нафар фуқаро ўз радикал қарашларидан воз кечди», дейилади 25 декабр куни эълон қилинган баёнотда. «Анъанавий исломга қайтганларнинг баъзилари ўз диний қараши ва позициясини расмий равишда тасдиқлаган. Радикализм тарафдорлари бузғунчи оқимлар даъватчиларининг анъаналар, урф-одатлар ва давлат рамзларига нисбатан муносабатларидан норози эдилар.»

ҚМДИ томонидан тузилган 347 нафар воиз ва мутахассисдан иборат информацион тарғибот гуруҳи ўтган йилда 7000 дан ортиқ оммавий ва яккама-якка тушунтириш учрашувларини ўтказган бўлиб, уларда жами 646 минг киши иштирок этган.


Ўтган йилнинг май ойида қуриб битказилган замонавий масжид, 22 август. У электр қуввати ишлаб чиқарувчи қуёш панеллари билан жиҳозланган. (Қозоғистон мусулмонлари диний идораси)

Ўтган йилнинг май ойида қуриб битказилган замонавий масжид, 22 август. У электр қуввати ишлаб чиқарувчи қуёш панеллари билан жиҳозланган. (Қозоғистон мусулмонлари диний идораси)


Олмаотадаги диний саводхонлик курслари, 2018 йил, 9-октябрь. (Қозоғистон мусулмонлари диний идораси)

Олмаотадаги диний саводхонлик курслари, 2018 йил, 9-октябрь. (Қозоғистон мусулмонлари диний идораси)

Янги ташаббуслар

ҚМДИ хабарига кўра, 2018 йилда Қозоғистонда очилган 38 та масжид идора томонидан тасдиқланган қоидалар асосида барпо этилган.

Бу қоидаларга кўра, ислом рамзлари ва Қозоғистон анъаналари бино дизайнида, жумладан, масжид гумбазида ҳам ифодаланиши талаб этилади.

Таълим ва тарғибот учрашувларидан ташқари, Қозоғистонда 966 та масжидда диний саводхонлик курслари ҳам фаолият юритади. 2018 йилда бу курсларда 82 мингдан ортиқ одам таҳсил олди.

ҚМДИ мутахассисларининг айтишича, курсларда ислом асосларидан сабоқ берилади. Бу курслар радикал ғояларидан воз кечишга ёрдам беради.

«Мен ўтган йил кузда курсларга қатнадим ва у ерда икки ой ўқидим», деди Оқмўла вилоятида яшовчи 21 яшар Тимур Ускембаев Карвонсарой нашрига. «Мен дин, ундаги турли йўналишлар ва динимизнинг тафсилотлари ҳақида кўп нарсаларни ўргандим. Энди ҳар қандай суҳбат давомида мени кимдир алдамоқчи, ҳақ йўлдан адаштирмоқчи ёки Қуръон сураларида айтилганларни бузишга ҳаракат қилмоқчи бўлса, буни аниқлай оламан.»

Жамоатчилик билан ишлаш

Ўтган йили ҚМДИнинг шариат ва фатво бўлими мутахассислари юзма-юз ва онлайн учрашувларда турли саволларга жавоб бердилар.

ҚМДИ хабарига кўра, 6000 га яқин қозоғистонлик фуқаролар ўз саволларига жавоб олишди. Кўпчилик ўз саволларини fatua.kz сайти орқали берган бўлса, 1750 киши юзма-юз учрашувда ва яна 1590 киши ҚМДИга қўнғироқ қилиб савол сўраган.

Масалан, Олмаота масжиди веб-сайтида Мадина исмли олмаоталик фуқаро, «мусулмонлар гўёки Аллоҳ йўлида одам ўлдираётган» бугунги синовли замонда ўз эътиқодини қандай мустаҳкамлаши мумкинлиги ҳақида савол берди. Имом ўз жавобида, ибодатни давом эттириш ва ўз фикрида собит бўлишни, аммо ғулувга кетмаслик кераклигини айтган.

«Масжид веб-сайти ёки ҚМДИга тегишли сайтларнинг бирида саволга жавоб олиш жуда қулай» дейди таразлик 46 яшар Сауле Бахтиярова Карвонсарой нашрига. «Ҳар доим ҳам ҳамма нарсани тушуниб бўлмайди, имомдан тўғридан-тўғри савол сўраш ҳам ноқулай. Веб-саҳифалар орқали бошқа диндагиларнинг саволларини ўқиш билан бирга, ўз саволларингизни ҳам беришингиз мумкин.»

Шунингдек, 2018 йилда ҚМДИ ижтимоий аҳамиятга эга масалалар бўйича 11 та фатво чиқарган ва 160 нафар имом-хатибни аттестациядан ўтказиб, билимини имтиҳон қилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

42
24
Йўқ
Фикрлар 5
Сиёсат Captcha
| 2019-02-09

Ўқимишли одам диндор бўлмайди

Жавоб бериш
| 2019-01-16

«Анъанавий Ислом» нима дегани? Ҳар бир миллатнинг ўз анъаналари бор, бу ҳар бир миллатнинг ўз Исломи бор деганими?

Жавоб бериш
| 2019-01-27

Анъанавий Ислом бу - бобо ва момоларимиз намоз ўқиган тартиб ва шариат қонунлари доирасидаги насиҳатлардир. Ноанъанавий ислом эса аждодларимиз ҳаёт тарзининг у ёки бу меъёрларига зид келувчи ва бугунги кундаги анъанавий исломдан сезиларли фарқ қилувчи янги оқимдир. Элементар фарқларни ташқи белгилардан билиб олиш мумкин. Калта шим ва соқол, қизларда паранжи. Қўрқувга солувчи ташқи кўриниш. Ислом яхшилик тарғиб қилувчи тинчлик динидир. Лекин, соқолсиз ва паранжисиз ҳар қандай одамни ўлдиришга тайёр бўлган ноанъанавий ислом тарафдорлари эса - бизнинг урфимизда бунақалар бўлмаган.

Жавоб бериш
| 2019-01-13

Аллоҳ яхшилик билан мукофотласин. Мамлакатнинг диний, маънавий ахлоқини юксалтириш йўлида хизмат қилаётганларга катта раҳмат.

Жавоб бериш
| 2019-01-13

Ўз ишчиларини ўргатиб олишсин аввал, одамлар билан ишлаш керак, ана қизиқиб кўришсин Атирауда нималар бўлаётганини.

Жавоб бериш