| Дин

Ислом ва насронийлик дини пешволари эътиқод эркинлиги ва бағрикенгликка чақирувчи баёнот билан чиқдилар

AFP


Рим папаси Франсиск ва Ал-Азҳар масжидининг бош имоми шайх Аҳмад ал-Тойиб 4 февраль куни Абу Дабида ўтказилган Инсоний биродарлик учрашувида ўзаро ҳужжат алмашмоқдалар. (Винчензо Пинто/AFP)

Рим папаси Франсиск ва Ал-Азҳар масжидининг бош имоми шайх Аҳмад ал-Тойиб 4 февраль куни Абу Дабида ўтказилган Инсоний биродарлик учрашувида ўзаро ҳужжат алмашмоқдалар. (Винчензо Пинто/AFP)

АБУ ДАБИ, Бирлашган Араб Амирликлари – Рим папаси ва ислом пешволаридан бири эътиқод эркинлигига чақирувчи қўшма баёнотни эълон қилдилар. Рим папаси Ислом дини пайдо бўлган макон – Араб ярим оролига илк бора ташриф буюрди.

Мусулмонлар билан мулоқотга киришишни ўз етакчилик даврининг пойдевори этиб белгилаган Рим папаси шанба-якшанба (3-5 февраль) кунлари давомида Бирлашган Араб Амирликларида бўлди.

5 февраль, қуёшли ва илиқ кунда Рим папаси ўн минглаб католикларга месса ўтиш учун Абу Дабининг марказий стадионига келди. Майдон Ватиканнинг оқ-сариқ байроқлари билан безатилди.


Рим папаси Франсиск Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум ҳамроҳлигида мансабдор шахслардан бири билан қўл сиқишмоқда, Абу Даби, 4 февраль. (Винчензо Пинто/AFP)

Рим папаси Франсиск Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум ҳамроҳлигида мансабдор шахслардан бири билан қўл сиқишмоқда, Абу Даби, 4 февраль. (Винчензо Пинто/AFP)

БААда истиқомат қилувчи 135 мингдан ортиқ христианлар понтифик Зайид спорт майдонига кириб келиши билан уни олқишлашга тушиб кетдилар. Мессада тўрт мингта мусулмон ҳам иштирок этди.

Хабарларга кўра, месса БААдаги энг йирик оммавий тадбирга айланган.

Дунё тинчлиги йўлидаги биродарлик

4 февраль куни Абу Дабида Рим папаси ал-Азҳар масжидининг бош имоми, шайх Аҳмад ал-Тойиб билан мулоқотда бўлди. Қоҳирадаги Ал-Азҳар сунний ислом йўналишидаги нуфузли таълим маскани ҳисобланади.

Диний пешволар «дунёдаги тинчлик ва ҳамжиҳатлик учун инсоний биродарлик» бўйича ҳужжат имзоладилар. Ватикан бу ҳужжатни «христианлар ва мусулмонлар ўртасидаги мулоқотда муҳим қадам» деб таърифлаган.

Улар «эътиқод эркинлиги», «бағрикенглик маданияти тарғиботи», «ибодат жойларини ҳимоя қилиш» ва озчиликни ташкил қилувчи гуруҳларга «тўлиқ фуқаролик» ҳуқуқлари берилишига чақирдилар.

«Жамиятимизда тўлиқ фуқаролик тушунчасини ўрнатиш ҳмда иҳоталаниш ва камситилиш ҳис-туйғуларини пайдо қилувчи «озчилик» атамасидан воз кечишни йўлга қўйиш ниҳоятда муҳимдир», дейилади ҳужжатда.

Ҳужжатга кўра, «Эркинлик – ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи бўлиб, ҳар қандай шахс эътиқод, фикрлаш, уни ифода этиш ва амал эркинлигига эга» ва «дин, тери ранги, жинс, ирқ ва тилларнинг хилма-хиллиги Худонинг хоҳиш-иродасидир.»

«Одамлар маълум дин ёки маданиятга амал қилиши кераклиги, шунингдек, бошқалар қабул қилмайдиган ҳаёт тарзини уларга мажбурлаб ўтказишдан воз кечилиши лозим», дейилади унда.

«Ҳужжат жуда кўп мулоҳаза ва ибодат билан тайёрланди», деди Рим папаси 5 февраль куни самолётда Римга қайтар экан.

«Фикримча, энг катта таҳдид битта, у ҳам бўлса ўртамиздаги уруш ва вайронагарчиликлар, нафрат. Биз диндорлар бир-биримизга ёрдам бера олмасак, бағрикенглик қилмасак динимиз мағлуб бўлади», деди у.

«Мен бир неча мусулмонлардан ҳужжат ал-Аҳзар ва бошқа таълим масканларида ўрганилишини эшитдим. У ўрганилади, зўрлик билан тадбиқ этилмайди», деди у.

Урушдан воз кечишда диннинг вазифаси

Рим папаси Франсиск шайх Аҳмад ва БАА етакчилари иштирок этган динлараро анжуманда сўзлар экан, барча диний пешволарни «уруш» сўзини тасдиқлашнинг ҳар қандай вазиятидан воз кечишга чақирди.

Абу-Дабининг валиаҳд шаҳзодаси, шайх Муҳаммад бин Зайд ал Наҳаён 4 февраль куни Рим папасига 1965 йилда БААда қурилган черков ер майдонининг ҳужжатини топширди.

У 5 февраль куни кечқурун икки диний пешвонинг «бу каби муҳим ташрифини тарихга муҳрлаш мақсадида Абу Дабида Иброҳим оиласи уйини қуришга буйруқ берганини» айтди.

Рим папаси Франсиск эса унга 1219 йилда исмдоши Ассизилик Франсиск ва Миср султони Малик ал Комилнинг учрашувидан ёдгорлик сифатида қолган нишонни тақдим этди.

Сизга мақола ёқдими?

16
6
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат Captcha
Comment bubble | 2019-02-11

Ҳам кулгили, ҳам аянчли. Бу бош имом ва ўқув муассаси бошқа мусулмонларга буйруқ беришга ҳақли эмас

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-02-09

Бош имом....... Бунақанги лавозимнинг ўзи йўқ

Жавоб бериш