Карвонсарой
Саломатлик

Хитой компанияси шифокорлар учун мўлжалланган беш юз мингга яқин қалбаки COVID-19 ниқобларини сотгани маълум бўлди

Карвонсарой ва AFP

Экспортга мўлжалланган ниқоблар ишлаб чиқараётган ишчилар, Нантонг, Хитой, 14 май. [STR/AFP]

Экспортга мўлжалланган ниқоблар ишлаб чиқараётган ишчилар, Нантонг, Хитой, 14 май. [STR/AFP]

АҚШ Адлия вазирлиги COVID-19 пандемияси бутун дунёни қамраган апрель ойида ярим миллионга яқин сохта ва сифатсиз N95 ниқобларини сотган Хитой компаниясини судга берди.

Нью-Йоркдаги федерал суд маҳкамасига киритилган даъвога кўра, Гуандундаги King Year Packaging and Printing компанияси тиббий ва бошқа ходимларни коронавирусдан ҳимоялаш учун мўлжалланган N95 ниқобларининг учта партиясини жўнатган, деб хабар беради вазирлик 5 июн куни.

Шикоятга кўра, компания етказиб берилган 495200 дона ниқоб N95 стандартига мос келишини иддао қилган ва АҚШ меҳнатни муҳофаза қилиш миллий институтининг сертификатига эга, деб ёлғон маълумот берган.

Ниқобларни импорт қилган томон уларга 1 млн. доллардан ортиқ пул тўлаган.

Бу воқеа компаниянинг «хавфсизликка ўта бепарво муносабатда эканлигини» кўрсатади, деди ниқобга оид битим юзасидан текширув ўтказган ФҚБ агенти Дуглас Корнески.

«Тергов гуруҳи бўлмаганида, айбланувчи пул ишлайман деб, ўзининг сифатсиз тиббий воситалари билан тезкор ёрдам гуруҳлари, етакчи ўринларда ишлаётган тиббий ва бошқа ходимлар ҳаётини хавф остида қолдирган бўлар эди.»

Фойдани одамлардан устун қўйиш

Афсуски, бу Хитой ҳукумати ёки компанияларининг COVID-19 коронавирус пандемияси пайтида носоз тиббий жиҳозларни экспорт қилиш орқали пул ишлашга уриниши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.

Хитойдан импорт қилинган шахсий ҳимоя воситалари туфайли Афғонистонда ҳам кўплаб шифокорлар ҳаёти хавф остида қолган. Шанба (6 июнь) ҳолатига кўра, расмийлар мамлакатда коронавирусга чалиниш гумони билан боғлиқ ҳолатларнинг кескин кўпайгани сабабли касалхоналарда жой қолмаётганини айтиб, «фалокат яқинлашиб келаётгани» ҳақида огоҳлантирганлар.

Покистонда вирусга чалиниш ҳолатлари ва COVID-19 беморларини даволаётган тиббиёт ходимларининг ўлимидан сўнг, шифохоналар Хитойда ишлаб чиқарилган ҳимоя воситаларини қўлламасликка уринмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари эса, Хитойга мансуб шу турдаги маҳсулотлар нуқсонли эканлиги ҳақидаги хабарлар ортидан COVID-19 тест тўпламларини ўзларида ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, қатор давлатлар, жумладан Испания, Голландия, Филиппин, Хорватия ва Туркия ҳам Хитойдан олиб келинган тиббий маҳсулотларнинг сифатсиз ёки яроқсиз эканлигидан шикоят қилишган.

Финляндия сотиб олган икки миллион дона ҳимоя ниқоби шифохоналарда фойдаланишга яроқсиз бўлиб чиқди, деб маълум қилган фин ҳукумати 8 апрел куни.

Аввалроқ Голландия ҳукумати сифат стандартларига жавоб бермайдиган 1,3 миллион дона Хитой ниқобидан 600 тасини қайтариб юборган эди.

Апрел ойида Испания ваколатсиз Хитой компанияси томонидан юборилган минглаб тезкор тест тўпламларини ишончсиз деб топиб, уларни қабул қилишдан бош тортган.

Биргина март ойининг ўзида Хитой 3,86 миллиард дона ниқоб, 37,5 миллион дона ҳимоя комбинезони, 16000 та сунъий нафас олдириш мосламаси ва 2,84 миллионта COVID-19 тест тўпламларини экспорт қилган. Хитой божхона хизмати мулозими Цзинь Хайнинг апрел ойи бошида маълум қилишича, 50 дан ортиқ давлатдан буюртмалар олинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

... ва биз ҳали ҳам юк самолётларини тўлдириб бу маҳсулотларни импорт қилишда давом этяпмиз !!

Жавоб бериш

Англо-саксонлар қора танлиларни қандай хорлашни руслардан ўрганишсин; Руслар осиёликларга англо-сакслар ҳабашларга қиладиган муомаладан юз чандон ёмонроқ муомала қилишади, аммо улар индамайди... Россия ОМОНининг [ҳарбий полицияси] осиёликларни қийноққа солиши, камситиши ва хўрлаши тилларда достон бўлган.

Жавоб бериш