Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Хитойнинг Шинжондаги мусулмонлар қатлиоми трибуналда тергов қилинмоқда

Карвонсарой ва AFP

4 июнь куни Лондонда Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳуқуқбузарликларини тергов қилаётган бир гуруҳ британиялик адвокатлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар ҳайъати – «Уйғур трибунали» эшитувларининг илк кунида ўзини «қайта тарбиялаш» лагерида кишанлаб қўйилганини айтаётган қозоқ-уйғур гувоҳи Омир Бекали (чапда). [Tolga Akmen/AFP]

4 июнь куни Лондонда Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳуқуқбузарликларини тергов қилаётган бир гуруҳ британиялик адвокатлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар ҳайъати – «Уйғур трибунали» эшитувларининг илк кунида ўзини «қайта тарбиялаш» лагерида кишанлаб қўйилганини айтаётган қозоқ-уйғур гувоҳи Омир Бекали (чапда). [Tolga Akmen/AFP]

ЛОНДОН – Тўққиз нафар британиялик ҳуқуқшунос ва инсон ҳуқуқлари мутахассисларидан иборат ҳайъат Хитойнинг Шинжон вилоятидаги уйғурлар ва мусулмон озчиликка нисбатан қатлиоми устида олиб борилаётган тергов доирасида гувоҳларни тинглай бошлаган.

Декабр ойида эълон қилинажак ҳисобот олдидан «Уйғур трибунали» икки марта – 4-7 июн ва 10-13 сентябр кунлари эшитув ўтказади. Эшитувлар жамоат учун очиқ бўлиб, трибуналнинг YouTube ва Twitter саҳифаларида намойиш этилади.

«ХХРга (Хитой халқ республикаси) қўйилаётган айбловлар жиддий», деди трибунал раиси Джеффри Найс жума (4 июн) куни биринчи тўрт кунлик сессиядан олдидан. Улар БМТ инсон ҳуқуқлари декларациясининг кўп сонли бузилишларини ўз ичига олган, деб қўшимча қилди у.

Пекин бир миллиондан ортиқ уйғур ва бошқа туркий мусулмонлар, жумладан этник қозоқларни Хитойнинг «касб-ҳунар марказлари» ёки «қайта таълим марказлари» деб аталувчи 400 дан ортиқ объектларида ҳибсда сақламоқда.

Гувоҳ Патигул Толиб (чапда) 4 июнь куни Лондонда Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳуқуқбузарликларик ҳолатларни текшираётган бир гуруҳ британиялик адвокатлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар ҳайъати – «Уйғур трибунали» эшитувларининг илк кунида муносабат билдирмоқда. [Tolga Akmen / AFP]

Гувоҳ Патигул Толиб (чапда) 4 июнь куни Лондонда Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳуқуқбузарликларик ҳолатларни текшираётган бир гуруҳ британиялик адвокатлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар ҳайъати – «Уйғур трибунали» эшитувларининг илк кунида муносабат билдирмоқда. [Tolga Akmen / AFP]

Аммо бу муассасалар «концентрацион лагерларга» ўхшаш мажбурий қамоқхоналар экани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалган.

Хитойга қарши айбловлар сарасига «қотиллик, жиддий тана ва руҳий, жумладан қийноқлар, зўрлаш ва бошқа жинсий зўравонликлар, қуллик, фарзандни ота-онадан мажбуран тортиб олиш, мажбурий стерилизация, мажбурий кўчириш ёки депортация, ирқий изоляция, мажбурий меҳнат, тана аъзоларини мажбуран олиш, ғойиб бўлишлар, маданий ва диний меросни йўқ қилиш, таъқиблар, мажбуран никоҳлаш ва хитойлик хан эркакларни мажбуран уйғур оилаларга жойлаш» киради, дейилади трибунал сайтида.

«Агар айбловлар исботланса, ХХР уйғур халқи ҳамда уларни диний, ирқий, миллий ва этник гуруҳ сифатида бутунлай ёки қисман йўқ қилишга қаратилган кампания олиб бормоқда, деган хулоса чиқарилади», дейилади хабарда.

Трибунал ҳеч бир ҳукуматга алоқадор эмас. Хитой уни «ёлғон тўқийдиган машина» деб атаб, унда иштирок этишдан бош тортган. Пекин БМТнинг ҳарбий жиноятлар бўйича собиқ прокурори Найс ва унга алоқадор бошқа шахсларга нисбатан санкциялар қўллаган.

Бироқ, трибунал адвокатларининг баён қилишича, АҚШ ва Австралия ҳукуматлари аллақачон тўпланган минглаб саҳифали далил-ҳужжатларни тўлдирувчи тегишли материалларни тақдим этиш таклифини билдирганлар.

Мазкур трибунал Шинжондаги ҳуқуқбузарликлар сабаб Хитойга қарши чоралар кўришда халқаро ҳамжамиятни қўллаб-қувватлайдиган қувғиндаги уйғурларнинг энг йирик гуруҳи – Бутунжаҳон уйғурлар конгрессининг илтимосига биноан 2020 йил сентябр ойида ташкил этилган.

Найс ва унинг ҳамкасблари ҳайъат иши «холис» ва далилларга асосланган бўлишига ваъда берганлар.

Юракни эзувчи гувоҳликлар

Илк кунларда ҳайъат гувоҳларнинг қийноқлар ва гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолатларига оид кўрсатмаларини тинглаган. Гувоҳлар Шинжон лагерларидаги оғир шароитлар ва шафқатсизликлар ҳақида сўзладилар. Мажбурий стерилизация қилинган аёллардан бирининг ўлгани ҳам тилга олинди.

Шинжондаги вазият Марказий Осиёда алоҳида акс-садо бермоқда. Шинжонда Марказий Осиё халқларининг миллионлаб этник ватандошлари, шунингдек қариндошлари бор. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон – Хитой билан чегарадош.

Қозоғистонликлар уч ойдан бери Хитойнинг Олмаотадаги консуллиги олдида ҳар куни намойиш ўтказиб, Пекиннинг Шинжондаги мусулмонларга қарши тазйиқи доирасида ҳибсга олинган қариндошлари ва дўстларининг озод этилишини талаб қилмоқдалар.

Шинжон пойтахти Урумчидан келган этник ўзбек, ўқитувчи Қалбинур Сиддиқнинг айтишича, Коммунистик партия раҳбарлари унга бадбўй ва одамларга лиқ тўла, бири аёллар, бири эркакларга мўлжалланган иккита «қайта тарбиялаш» лагерида уйғурларга хитой тилини ўргатишни буюрган.

«Талабалар» бир неча соатлик машғулотлар давомида кишан тақиб ўтиришга мажбур бўлишган, деди у жума куни трибуналга.

«Полиция ва лагердаги қўриқчилар эркак маҳбусларни одам ўрнида кўрмас эди», дейди Сиддиқ. «Маҳбусларнинг хўрланишини кўриб завқланар, азобланишидан хурсанд бўлар эдилар».

Аёл маҳбусларни сўроққа олиб боришда уларга нисбатан зўравонлик қилинар эди, деди у. «Уларни нафақат қийноққа солишарди, балки зўрлашарди ҳам, баъзида гуруҳ бўлиб зўрлашар эди.»

Уйғур аёлларини мажбурий стерилизация қилиш одатий ҳол эди. Маҳбус аёллардан бири бу муолажа туфайли ўлди ҳам, деб қўшимча қилди у.

Сиддиқнинг айтишича, Голландиядаги қизи олдига бориш учун виза олиб, Хитойдан қочиб кетгунига қадар уни ҳам мажбурий стерилизация қилишган.

«Кўрган-кечирганларимни бир кун ҳам унутолмайман», деди у. «Ўзим аёлман, қизим бор. Ҳеч кимга бундай азобларни раво кўрмаган бўлардим.»

Трибунал шунингдек, келиб чиқиши уйғур бўлган Қозоғистон фуқароси Омир Бекалини ҳам тинглаган, у Шинжонга оиласини кўргани келганида ҳибсга олинган.

У ҳайъат олдида гувоҳлик бера туриб, етти ойдан ортиқ лагерда қандай ҳибсда сақланганини қўлига занжир боғлаб кўрсатган.

«Дастлабки тўрт сутка давомида мени қаттиқ қийноққа солишди», деди у.

«Мени шифтга осиб қўйишди», деб тушунтирди Бекали бутун танаси ва товонларига уришганини қўшимча қилиб.

У отасининг ўлдирилгани, укаси эса қийноқлар туфайли ногирон бўлиб қолганини айтган. «Отам вафот этди, синглим ва акамга эса террорчи деган тамға қўйишди», деди у трибуналга.

Ҳайъат олдида Германиядан сиёсий бошпана олган Бутунжаҳон уйғурлар конгресси президенти Тўлқин Исо ҳам сўзга чиққан.

«Хориждаги фаолиятим туфайли бутун оилам кузатув ва таъқибларга учради», деди у.

«Оилам аъзоларидан қанчаси концлагерларда ёки ҳибсда эканлиги, яна қанчаси тирик эканлигини билмайман.»

Пекин кўп сонли далилларни рад этмоқда

Трибуналда янграган айбловлар лагерлардан олинган бошқа кўплаб хабарларга мос келади.

Пекиннинг Шинжон минтақасидаги мусулмонларга нисбатан давом этаётган тазйиқлари доирасида Хитой 1000 дан ортиқ имомлар ва диний арбобларни ҳибсга олган, дейилади Уйғур инсон ҳуқуқлари лойиҳасининг (UHRP) 13 май кунги ҳисоботида.

UHRP баёноти Пекин исломий маданият ва динни йўқотишга, этник озчиликларни Хитой ханларидан ибоат кўпчилик маданиятига ассимиляция қилишга уринаётганини яна бир карра тасдиқлаган.

Сунъий йўлдош тасвирлари ва статистик моделлаштиришга асосланган ҳужжатларга кўра, Хитой ҳукумати 16 мингга яқин масжидни вайрон қилган ёки уларга зарар етказган, дейилади Австралия стратегик сиёсат институтининг (ASPI) ўтган йил сентябр ойидаги ҳисоботида.

Ҳисоботга кўра, вайронагарчиликларнинг аксарияти сўнгги уч йилда содир этилган ва тахминан 8500 масжид вайрон қилинган.

2019 йилда AFP томонидан ўтказилган текширув давомида минтақада ўнлаб қабристонлар вайрон қилингани аниқланган, улардан фақат инсон суяклари ва бузилган қабрларнинг ғиштлари қолган.

Шинжонлик уйғурлар, қозоқлар ва бошқа мусулмон эркак ва аёллар билан ўтказилган суҳбатлар, шунингдек, давлат статистикаси ва маҳаллий ОАВни ўрганиш натижасида Хитой режими тарафидан аҳолининг репродуктив ҳуқуқларини назоратга олиш бўйича «мажбурий чоралар» кўрилгани аниқланди, деб ёзади The New York Times газетаси 10 май куни.

АҚШ ҳукумати Шинжонда геноцид содир этилаётганини эълон қилар экан, 12 май куни АҚШ, Буюк Британия ва Германия расмийлари биргаликда Хитойни уйғур озчиликларига қарши репрессияларни тўхтатишга ва Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссарининг (HCHR) минтақага киришига рухсат беришга чақирганлар.

Хитой бу айбловларни рад этиб, трибунални ясама туҳмат кампанияси деб атади.

«Шинжондаги жорий вазият тарихдаги энг яхшисидир», деб баёнот берган эди Хитой делегацияси ўтган ой БМТда.

«Ушбу сохта трибуналнинг қонун билан ҳеч қандай алоқаси йўқ», деб айтган Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин ўтган пайшанба куни маҳкамани «Хитойга қарши сиёсат юритаётганликда» айблаб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 11

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бир кун Аллоҳ уларга ўз ишларининг оқибатини кўрсатади.

Жавоб бериш

Нима учун мусулмон дунёси Хитой нацистларини тийиб қўйиш ўрнига сукут сақламоқда?

Жавоб бериш

Бошқа томондан, хитойликлар бутун дунёда эркин яшаб, бошқаларга зарар етказишмоқда.

Жавоб бериш

Нега ҳеч ким уйғурларга ёрдам беролмайди ?? Нега ёрдамга муҳтож одамларни ҳеч ким эшитмаяпти ??? Уларга ким ёрдам беради? Нега ҳамма Хитойдан қўрқади ??? Нега Хитой ҳаммани ёлғончи деб атайди ва ҳамма жим?

Жавоб бериш

Пекин уйғур халқини таҳқирлагани учун жавоб бериши керак.

Жавоб бериш

Бутун умматни дуо қилинг. Дуо – мусулмонларнинг асосий қуроли.

Жавоб бериш

Хитойликлар мусулмонлардан нафратланади, аммо улар чуқур адашади. Уларда ҳамма нарса бор, лекин мусулмон халқларига ҳурмат йўқ. Уларга одамларни ҳурмат қилишни ўргатиб қўйиш керак.

Жавоб бериш

Хитойга карши бутун дунё хамжамияти чора куриш керак хамма куркадими хитойдан

Жавоб бериш

Шинжондаги қатлиом ташкилотчилари устидан трибунал; Ғарб давлатларига чуқур миннатдорчилик.

Жавоб бериш

Серикжан Билал ҳақиқатни гапирди, уни эса Қозоғистондан ҳайдаб чиқараёзишди

Жавоб бериш

Қўрқинчли!!!!!!

Жавоб бериш