Карвонсарой
Хавфсизлик

Смартфонлар ва краудсорсинг Украинани мудофаа қилишда муҳим рол ўйнамоқда

Алексей Костенко ва AFP

Россиянинг бетартиб ҳаво ҳужумлари туфайли Чернигов шаҳрида ёнаётган уй олдида телефондан фойдаланаётган эркак, 4 март. [Димитар Дилкофф/AFP]

Россиянинг бетартиб ҳаво ҳужумлари туфайли Чернигов шаҳрида ёнаётган уй олдида телефондан фойдаланаётган эркак, 4 март. [Димитар Дилкофф/AFP]

КИЕВ – Украинани Россиянинг босқинидан мудофаа қилишда чатботлар ва бошқа онлайн ташаббусларнинг аҳамияти ошиб бормоқда.

Украинадаги Россия қуролли кучлари бир ой аввал президент Владимир Путин босқин бошланганидан кейин тезкор ютуқларга эриша олмагач, тинч аҳолига ҳалокатли таъсир кўрсатувчи вайронкор урушга ўтаётган кўринади, деб хабар берган жума (23 март) куни AFP.

24 феврал куни президент Владимир Зеленский маъмуриятини ағдариш умидида мамлакатга бостириб кирган Россия кучларининг асосий мақсади Киевни қўлга олиш бўлган.

150-200 минг аскарни сафарбар қилганига қарамай, Москва Украина қаршилигини кутмаган (бу Россия разведкасининг айби бўлиши мумкин) ва логистика тарафидан етарлича тайёргарлик кўрмаган.

Украина хавфсизлик хизмати фуқароларнинг душман техникаси, бинолардаги ғалати белгилар ёки бошқа шубҳали хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар бериши учун «Россия урушини тўхтат» деб номланган чатботини яратди. [Украина хавфсизлик хизмати]

Украина хавфсизлик хизмати фуқароларнинг душман техникаси, бинолардаги ғалати белгилар ёки бошқа шубҳали хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар бериши учун «Россия урушини тўхтат» деб номланган чатботини яратди. [Украина хавфсизлик хизмати]

Душман ускуналарини кўрган, смартфон ва интернетга уланган ҳар бир киши «Россия урушини тўхтат» чатботига Украина разведкасига ёрдам берадиган маълумот киритиши мумкин.

Душман ускуналарини кўрган, смартфон ва интернетга уланган ҳар бир киши «Россия урушини тўхтат» чатботига Украина разведкасига ёрдам берадиган маълумот киритиши мумкин.

Краудсорсинг ва мобил технологиялар Украина мудофаасида турганларга шундай қаршилик кўрсатиш учун имконият яратди.

Россия босқини бошланганидан кейин Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) Россия қуролли кучларининг жойлашуви ҳақида хабар беришлари учун Телеграм иловасида «Россия урушини ТЎХТАТИНГ» чатботини ишга туширди.

«Агар сиз душман кучлари жойлашган, ҳаракатланаётган ёки тўпланаётган жойларни кўрсангиз, бу маълумотни Украина қуролли кучлари штабига юборинг», деб хабар берган СБУ.

Украина телевидениесида чатбот билан бирга уни қандай топиш ва қандай фойдаланиш ҳақида кўрсатмалар берилган.

Ушбу хизмат смартфони ва уяли интернети бор ҳар қандай одамга Украина разведкасига кўмаклашиш имконии беради.

Украина миллий полицияси (УМП) ҳам чатбот ёрдамида жамоатчиликни бу ишга жалб қилмоқда.

Полиция дастлаб йўллар четидаги шубҳали белгилар ҳақида хабар бериш учун «Народний месник» – украиналик қасоскор ботини ишга туширди.

Жосуслар бу белгиларни россиялик аскарлар ҳаракатини мувофиқлаштириш учун қўйиб чиқишган, деб гумон қилади расмийлар.

Украина ҳукумати аҳолини чатбот орқали белгиларни суратга олиб, уларнинг жойлашуви ҳақида хабар беришга чақирган.

Бот ишга туширилганидан бери фуқаролар бундай белгилар юзасидан 22926 та хабар юборишган, деб айтган УМПнинг киберполиция бўлими вакиласи Алёна Василченко 15 март куни Карвонсарой нашрига.

Шундан бери УМП бундай белгилар ҳақида маълумотларни янгиламаган, чунки уруш табиати ўзгарган.

Хабарлар ҳаддан ортиқ кўпайиб кетганидан кейин полиция фуқаролардан бу белгиларни мустақил равишда йўқ қилишни сўраган.

«Чатбот фаолияти фуқаролар умумий – Украина заминидан босқинчиларни ҳайдаб чиқариш мақсади йўлида бирлашганини исботлади», деб айтган Василченко.

«Бу хабарлар орқали жамоатчилик ва куч тузилмалари босқинчига қарши курашишда умумий фронтни шакллантирмоқда», деб қўшимча қилган у.

Аҳолиси Кремлнинг навбатдаги боcқинидан хавотирда бўлган Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳозирда Украинанинг босқинчи Россия кучларига қарши намойиш қилаётган муваффақиятларини такрорлаш мақсадида бир неча йиллардан бери «рақамли армия»ни модернизация қилиб келмоқда.

Краудсорсинг

Бундай технологиялар камчиликлардан холи эмас, яъни уларда сохта хабарлар ва дезинформация ҳам бўлиши мумкин, дейди таҳлилчилар.

«Очиқ маълумотларни тўплашда краудсорсингдан фойдаланиш жуда яхши. Аммо унинг камчиликлари ҳам бор: тўғри келган одамдан олинган маълумот тасдиқланмаган», дейди киберхавфсизлик бўйича мутахассис Роман Сологуб Карвонсарой нашрига.

«Ушбу маълумотларни филтрлаш ёки текшириш зарур. Идеал ҳолатда, уларни юборган одамнинг шахсини текшириш лозим», деди у.

Ўз навбатида Украина Рақамли трансформация вазирлиги ушбу муаммога эътибор қаратиб, битта муҳим қўшимча билан ўзининг «єВорог» (электрон душман) Телеграм чатботини ишга туширди.

«Чат-бот (єВорог) орқали душман кучлари ҳақида маълумот юборишдан олдин фойдаланувчилар Дія иловаси орқали ўз шахсини тасдиқлаши керак. Шу тариқа биз фойдаланувчининг ҳақиқий инсон эканлигига ишонч ҳосил қиламиз», дейди Рақамли трансформация вазирлигининг электрон хизматларни ривожлантириш бошқармаси директори Мстислав Баник.

Вазирлик аҳолига давлат хизматларидан тезкорлик билан фойдаланиш имконини берувчи «Дія» иловаси 2019 йили ишлаб чиққан бўлиб, унда фуқароларнинг паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси каби энг муҳим ҳужжатларининг рақамли версиялари сақланади.

«єВорог» чат-ботига «Дія» иловаси кириш ўз самарадорлигини исботлади, дейди Баник Карвонсаройга.

Баникнинг сўзларига кўра, унинг жамоаси дастлабки 24 соат ичида душман қўшинларининг ҳаракати ҳақида 100 дан ортиқ тасдиқланган хабарларни олган, бунда чатбот «Дія» текшируви орқали билан ишлаган, шундан сўнг жамоа бу маълумотларни СБУга юборган.

«Дія»нинг одатий функциялари янада кенгайтирилди, деб қўшимча қилди у. Илова фойдаланувчилари энди «Дія.ТВ» ва «Дія.Радио» бепул хизматлари орқали янгиликлардан бохабар бўлишлари мумкин.

Телевидение ва радио ҳанузгача муҳим алоқа каналлари бўлиб қолмоқда – айнан улар орқали аҳолининг катта қисми душманга қарши курашиш учун мутахассислар тарафидан ишлаб чиқилган Телеграм чат-ботлари ҳақида эшитади, деди Баник.

«Россия кучлари телеминораларга ҳужум қилиб, уяли телефон алоқасини узиб қўймоқчи... улар ҳозирда вақтинча ишғол қилинган шаҳарларда барча турдаги давлат телеканалларини бўғишга уринмоқда», деди у.

«Шу йўл билан одамлар «Дія»ни очиб, ундаги маълумотларни текширишлари мумкин. Агар уларда сигнал заиф бўлса, радио орқали янгиликлар тинглаши мумкин», деди Баник.

«Россия зарарни қоплайди»

Шунингдек, урушдан кейинги даврга тааллуқли бошқа онлайн ташаббуслар ҳам олиб борилмоқда.

Масалан, «Россия зарарни тўлайди» лойиҳаси «Россиянинг тажовузи натижасида фуқаролар ва давлатга етказилган моддий зарар тўғрисида маълумот» тўплашга қаратилган.

«Бу маълумотлар ҳукуматга Украина давлати ва фуқароларига етказилган зарарни баҳолаш ва халқаро судларда уларни қоплаш бўйича Россияга қарши даъволарни ишлаб чиқиш учун зарур», дейилади лойиҳа миссиясининг баёнотида.

Ушбу ташаббус Киев иқтисодиёт мактаби, президент Зеленскийнинг идораси ва Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда ишлаб чиқилган.

Смартфон ва интернети бор ҳар ким Россия аскарлари томонидан етказилган зарарни суратга олиб, қисқача тавсиф ва жойлашувини кўрсатган ҳолда веб-сайтга юклаши мумкин.

Шунингдек, 26 феврал куни бош вазир ўринбосари Михаил Федоров муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш ҳамда Россия қўшинлари ва веб-сайтларига қарши кибермиссияларни амалга ошириш учун Украинанинг «IT армияси» ташкил этилгани эълон қилди, деб хабар беради Reuters.

Ўшандан бери ушбу саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи Телеграмдаги гуруҳга мамлакат ичи ва ташқарисидан 300 мингдан ортиқ фойдаланувчи аъзо бўлган.

Ўшандан бери гуруҳ аъзолари Россия корпорациялари (Газпром ва Лукойл), банклари (Сбербанк, ВТБ ва Газпромбанк) ва ҳукумат (турли идоралари, Кремл ва парламентнинг иккала палатаси) веб-сайтлари ва ресурслари фаолиятини издан чиқариш масъулиятини ўз зиммаларига олганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500