Карвонсарой
Терроризм

Германия тожикистонлик ИД аъзоларини суиқасд уюштиришда айблаб қамоқ жазосига ҳукм қилди

Карвонсарой ва AFP

15 апрел куни Карлсруе шаҳридаги Германия Федерал Олий суди ҳудудидан чиқиб келаётган полиция автомашинаси. Германия полицияси «Ислом давлати» (ИД) террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган беш тожикистонликни ҳибсга олди. Беш кишидан тўртови 31 май куни қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бешинчи шахс 2021 йил январда айбдор деб топилди ва қамоққа ҳукм қилинди.[Томас Лонес/AFP]

15 апрел куни Карлсруе шаҳридаги Германия Федерал Олий суди ҳудудидан чиқиб келаётган полиция автомашинаси. Германия полицияси «Ислом давлати» (ИД) террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган беш тожикистонликни ҳибсга олди. Беш кишидан тўртови 31 май куни қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бешинчи шахс 2021 йил январда айбдор деб топилди ва қамоққа ҳукм қилинди.[Томас Лонес/AFP]

БЕРЛИН, Германия – Афғонистон билан алоқадор беш нафар тожикистонлик «Ислом давлати» (ИД) билан боғлиқ фаолияти учун Германияда қамоққа ҳукм қилинган.

Сешанба (31 март) куни Германия суди мамлакат ичида ва хорижда ҳужумлар режалаган ИД гуруҳига аъзо беш нафар эркакни қўлга олган.

Бу эркаклар 2019 йилдан бери уларга радикал ғояларни сингдирган Афғонистондаги ИД етакчиси билан алоқада бўлишган.

ИДнинг Хуросон бўлинмаси апрел ва май ойларида Ўзбекистон ва Тожикистонни Афғонистондан туриб ўққа тутганини даъво қилган эди.

Германия ва Албанияда режаланган ҳужумлар

Германия полицияси 2020 йил апрел ойида уларнинг тўрт нафарини қўлга олган. Худди шу ойда Албания полицияси уларнинг бешинчиси – Комрон Б.ни ҳибсга олган ва шу йилнинг июн ойидаёқ Германияга экстрадиция қилган.

25-34 ёшдаги эркаклар уч йилу саккиз ойдан 9 ярим йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган, деб хабар беради Дюсселдорфдаги суд.

Улар 2017 йил апрел ойида Стокголмда юк машинаси билан ҳужум уюштирган тожикистонлик жиноятчи, шунингдек 2020 йилнинг ноябр ойида Венада тўрт кишини отиб ўлдирган Македония ва Австрия фуқароси кирган доираларга аъзо бўлишган.

Германиянинг Нойс шаҳрида ислом динини танқид қилган YouTube-блогерини отиб ўлдиришни режалагани учун 26 яшар Суннатулло К.га энг узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланган.

Терговчилар бу суиқасднинг олдини олганлар, деб хабар берган суд.

33 яшар Фарҳодшоҳга эса Албанияда ёлланма қотилликни режалаштиргани учун саккиз ярим йил жазо муддати тайинланган.

Судга кўра, жиноятчилар «кузатув чоғида нишоннинг шахсига шубҳа қилишгани» сабабли жиноят содир этилмаган.

34 яшар Муҳаммадали Г. 29 яшар Азизжон Б. ва 25 ёшли Комрон Б. террорчилик ташкилотидаги иштироки учун жазоланган.

Улар «радикал қарашлари билан» ИД учун «жиҳод» қилмоқчи бўлганлар, деб маълум қилган суд.

Уларнинг бешови ҳам Германияга қочоқ бўлиб келган.

Сўнгги йилларда ИДга алоқадор террорчилар бир нечта қонли ҳужумларни амалга оширганлар, 2016 йил декабрда 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган Берлиндаги рождество ярмаркасида одамлар устига машина ҳайдаш ҳолати уларнинг энг даҳшатлиси бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Яхшиямки одамлар хавфсизлигини олдиндан таъминлаш ва шунга ўхшаган жиноятчиларни қўлга олишга ёрдам берадиган технологиялар бор. Аммо бутун дунё бўйлаб «Ислом давлати» ҳақида тобора кўпроқ хабарлар пайдо бўлаётгани хавотирли.

Жавоб бериш

Қочқинлар иқтисод учун доим муаммоли масала бўлиб келган, аммо Германия кўп ёрдам бериши аниқ. Аммо бундай «қочқинлардан» кейин дастурларни ҳам ёпиб қўйишлари мумкин.

Жавоб бериш

Радикал мафкура қаерга бурилмасин, ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган.

Жавоб бериш