Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Европада Россия ташвиқотининг тақиқланиши ортидан Қирғизистонда ҳам шундай чақириқлар янграмоқда

Канат Алтинбаев ва AFP

Норози Марказий Осиёликлар Россия ташвиқотини ўчирмоқчи. [Pexels]

Норози Марказий Осиёликлар Россия ташвиқотини ўчирмоқчи. [Pexels]

БИШКЕК – Қирғизистонликлар худди Европадаги каби Россия ташвиқотини тақиқлашга чақирмоқдалар.

2 июн куни Молдова парламенти Москва ташвиқотини чеклаш мақсадида Россия янгиликлар дастурлари тақиқланишини маъқуллади.

Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага босқини Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо бўлишни мақсад қилган ва Москва қўлловидаги айирмачилар ҳудуди – Днестрбўйини ўз ичига олувчи Молдовада кескинликни кучайтирган.

Молдова ҳукумати 24 феврал кунги ҳужумдан сўнг дарҳол Россия янгиликлар эфирини тўхтатиб қўйган, парламент эса 2 июн куни бу тақиқни расман маъқуллади.

19 март кун Парижда Украинадаги урушга қарши намойиш иштирокчиларидан бири Россиянинг «Биринчи канали» муҳаррири Марина Овсянникованинг 14 март куни Россиянинг энг машҳур янгиликлар дастурида норозилик ўлароқ кўтариб чиққанига ўхшаш плакатни ушлаб турибди. [Томас Коэкс/AFP]

19 март кун Парижда Украинадаги урушга қарши намойиш иштирокчиларидан бири Россиянинг «Биринчи канали» муҳаррири Марина Овсянникованинг 14 март куни Россиянинг энг машҳур янгиликлар дастурида норозилик ўлароқ кўтариб чиққанига ўхшаш плакатни ушлаб турибди. [Томас Коэкс/AFP]

Рус тилидаги контент борасида эса, Молдова телеканаллари энди фақат кўнгилочар дастурларни эфирга узатииши мумин, Россиянинг сиёсий ёки таҳлилий дастурларига рухсат берилмаган.

Шунингдек, янги қонунда дезинформация тарқатганлик учун жарима ва бошқа жазо чоралари ҳам белгиланган.

Бу орада Латвияда Россиядаги барча телеканалларнинг ҳар қандай кўрсатувларини эфирга узатиш тақиқланган, деб хабар беради Болтиқбўйи давлатининг эфир назоратчиси 6 июн куни.

9 июн куни кучга кирган қарор Латвияда кабел ёки сунъий йўлдош орқали ишлайдиган 80 га яқин каналларга тааллуқли бўлади.

«Бошқа давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигига раҳна қилувчи мамлакатнинг теле ёки радиоканаллари Латвияда фаолият юрита олмайди», деб айтган Миллий электрон ОАВ кенгаши раҳбари Иварс Аболинс AFP нашрига.

Қарор Россия Украина ҳудудини тарк этгунига қадар кучда қолади.

2014 йилда Россия Қримни аннексия қилганидан бери Латвиянинг назорат агентлиги Россиянинг бир қатор йирик телеканаллари эфирини тақиқлаб қўйган эди.

Агентлик ходимлари Латвияга кўчиб ўтган Россиянинг «Дождь» каналига эфир чиқиш учун лицензия берган. Ўтган йили август ойида Россия ҳукумати бу канални «хорижий агент» (камситувчи маънога эга ва ҳукумат кузатувини англатадиган атама) деб топган эди.

ЕИ 3 июн куни кучга кирган санкцияларнинг олтинчи босқичи доирасида Россиянинг РТР/РТР Планета, Россия-24 ва TV Centre International давлат каналларининг Европадаги фаолиятини чеклаб қўйган.

«Бу тизимлардан Россия ҳукумати томонидан ахборотни манипуляция қилиш ва Украинага ҳужум ҳақида дезинформацияни тарқатиш, жумладан Россияга қўшни, ЕИ ва унга аъзо мамлакатларни, ЕИнинг сиёсий устуворлигини белгилаб берувчи Европа кенгашини беқарорлаштиришга қаратилган ташвиқот йўлида фойдаланилган», дейилади баёнотда.

Марказий Осиёдаги чекловлар

Сўнгги тақиқлар Қирғизистон ва Туркманистон май ойида Россия телеканаллари, жумладан, «Россия-1», «Звезда» ва «Россия-К» телеканалларининг кўрсатувларини техник сабабларга кўра қисқа муддатга тўхтатиб қўйганидан кейин жорий этилган.

Тақиқланган Россия телеканаллари маълум муддатдан кейин иккала мамлакатда ҳам ўз фаолиятини тиклаган бўлсада, қисқа муддатли танаффус ортидан қирғизистонликлар орасида доимий тақиқлаш чақириқлари янгради.

Россия телеканалларига нисбатан ишонч сўнгги йилларда муттасил камайиб борди ва Россиянинг Украинага қарши тажовузидан кейин кескин тушиб кетди, дейди бишкеклик фаол ва блогер Улан Кадирбаев.

«Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин Кремл манқуртлари ҳар куни Украинадаги воқеалар ҳақида очиқдан-очиқ ёлғон тарқата бошладилар», дейди у. «Бу телеканаллар ўз томошабинларини телба деб ўйласа керак.»

Қирғизистондаги «соғлом фикрли одамлар» бугунги кунда эскилик сарқитига айланган Россия каналларини томоша қилишмайди, деди у.

Россия телеканаллари аллақачон Қирғизистонда машҳурлигини йўқотган.

«М-Вектор» минтақавий тадқиқот ва консалтинг агентлигига кўра, қирғизистонликларнинг 92 фоизи янгиликлар манбаи сифатида ижтимоий тармоқларни афзал кўради, деб ёзган эди Жусуп Баласағин Бишкек миллий университетининг реклама ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Бегайим Максутова ўтган йил сентябр ойида Kyrgyzeli.ru сайтида чоп этилган мақоласида.

Телеканалларнинг машҳурлигига келсак, Қирғизистоннинг иккита давлат телеканали, бош ва мусиқий телеканаллари мамлакатда энг юқори рейтингга эга, деб таъкидлаган у.

Босим кучайиб бормоқда

2021 йил охирида Қирғизистон ҳукумати қирғиз тилида (камида 50 фоиз вақт) эфирга узатиш, маҳаллий контент ишлаб чиқариш ва тарқатиш (камида 50 фоиз вақт) қоидаларига риоя қилмагани сабабли Россиянинг «8-канал», «РТВ Медиа», «НТВ KG» ва «Домашний» каналлари фаолиятини тўхтатиб қўйган.

Россиянинг яна бир канали «Рен ТВ» 1 январ куни фаолиятини тўхтатган.

Тақиқланган каналлар бу қоидабузарликлар учун аввал ҳам огоҳлантириш олган ва жаримага тортилган, аммо шунда ҳам маҳаллий қонунларга риоя қилмаган, деб хабар беради Қирғизистон маданият вазирлиги.

Март ойининг бошида қирғизистонлик депутат Нурлан Шакиев Россия телеканалларини, айниқса «Биринчи» ва «Россия» каналларини Қирғизистонда ўчириб қўйишни ва уларнинг эфирга узатилишида ҳукуматнинг молиявий кўмагини тўхтатишни таклиф қилган.

Ҳукумат Шакиевнинг таклифини қабул қилмаган бўлса-да, қирғиз жамоатчилиги ва расмийлар Россия телеканалларида тарқатилаётган дезинформациядан норози, дейди Orbita.kg сайти мухбири, бишкеклик Марс Абаев.

«Афсуски, уларни ўчириб Кремлнинг ғазабига дучор бўла олмаймиз», деб айтган у.

«Қирғизистон иқтисодиёти сезиларли даражада Россияга қарам. Миллиондан ортиқ фуқароларимиз Россияда ишлайди. Бу ҳукуматга босим ўтказиш учун жиддий воситадир.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ҳатто бу ҳам етарли эмас! Буни бутунлай тақиқлаш керак! «Қарор Россия Украина ҳудудини тарк этгунига қадар кучда қолади».

Жавоб бериш

У ерда фақат рус ташвиқоти ишлайди. Ниҳоят, бошқа мамлакатларлар буни ўз ҳудудларида тугатиш кераклигини тушуна бошладилар.

Жавоб бериш

Бу ерда айрим Россия каналлари аллақачон блокланган.

Жавоб бериш