Карвонсарой
Терроризм

Россиянинг Украинага босқинида ҳалок бўлган Марказий Осиёликлар ҳақидаги хабарлар кўпаймоқда

Рустам Темиров

Ўзбекистоннинг Марғилон шаҳридаги янги қабр, 31 май кунги сурат. Бу Украинада дрон қолдиқлари туфайли ҳалок бўлган Шоҳрух Тожибоевнинг сўнгги манзилидир. [Карвонсарой]

Ўзбекистоннинг Марғилон шаҳридаги янги қабр, 31 май кунги сурат. Бу Украинада дрон қолдиқлари туфайли ҳалок бўлган Шоҳрух Тожибоевнинг сўнгги манзилидир. [Карвонсарой]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистоннинг Марғилон шаҳридаги қабристонларнинг бирида устига қуруқ тупроқ тортилган янги қабр пайдо бўлди.

Қабр устида 999 рақами ёзилган лавҳа бор. Марҳумнинг исми-шарифи ёзилмаган.

Бу Украинада ўлдирилган 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шоҳрух Тожибоевнинг сўнгги манзили бўлиб, йигит Россиянинг Украинага босқинида ҳалок бўлган навбатдаги Марказий Осиёликдир (уларнинг айримлари Россия армиясига мажбуран жалб қилинган).

Тожибоевнинг онаси 26 май куни унинг жасадини, аниқроғи, қолдиқларини ватанига дафн этиш учун олиб келди.

31 май кунги суратда Тожибоев туғилиб ўсган Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри акс этган. [Тимур Йўлдошев]

31 май кунги суратда Тожибоев туғилиб ўсган Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри акс этган. [Тимур Йўлдошев]

Ўзбекистон ДХХ матбуот хизмати тақдим этган суратда жўнатма манзили (Наманган), Тожибоев исми, 12 сонли рақам, номаълум думалоқ белги ва сурат сифати пастлиги сабабли ўқиб бўлмайдиган иккита ёпиштирмали ёғоч қути акс этган.

Ўзбекистон ДХХ матбуот хизмати тақдим этган суратда жўнатма манзили (Наманган), Тожибоев исми, 12 сонли рақам, номаълум думалоқ белги ва сурат сифати пастлиги сабабли ўқиб бўлмайдиган иккита ёпиштирмали ёғоч қути акс этган.

«Мен бу ерга ўғлимнинг бўлакларга бўлинган жасадини олиб келдим. Унинг жасади дрон зарбасидан тилка-пора бўлиб кетган», дейди кўзи ёшга тўлган Муқаддас Тожибоева Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг Телеграмда жойланган видеосида.

Онаизор унинг қабри устига райҳон қўяди – ўғли доим уларнинг ҳовлисида ўсадиган бу ўсимликнинг ҳидини яхши кўрарди.

Қайғуга ботган она энди қайтиб келмайдиган фарзанди учун бундан бошқа ҳеч нарса қила олмайди.

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридан бўлган меҳнат мигранти Тожибоев Россияда ишлаб, оиласини боқар эди.

Тожибоева ўғлининг кетиш олдидан: «Она, ҳаммангизни боқаман», деганини яхши эслайди.

Тожибоев даставвал умумий овқатланиш соҳасида, сўнг қурилишда ишчи бўлиб ишлаган. Кейинчалик ўз кафесини очиб, қўшимча даромад манбаи қилиб ишлатиш учун машина сотиб олди.

Онасининг айтишича, у ҳайдовчилик қилаётганида, кимдир машинасига героин ташлаб қўйган.

Тожибоев қамоқ жазосини ўтаётганида, ёлланма жангчи сифатида «сафарбар» қилиниб, Украинадаги урушга жўнатилган эди.

Онасининг айтишича, Тожибоев илгари ҳарбий хизматни ўтамаган ва қўлига қурол ушламаган.

20000 ёлланма аскар ўлдирилган

Тожибоевларнинг оиласи ночор эди, дейди Шоҳрух туғилиб ўсган маҳалла раисаси Қаноатхон Ҳабибуллаева.

Отасиз ўсган Шоҳрух уйланган ва битта фарзанди бор эди. Уч йил Россияда ишлаган йигитнинг бева қолган аёли эса ҳомиладор эди.

«Юз берган ҳодисадан ҳаммамиз карахт ҳолатга тушдик. Маҳалламизда бундай воқеа биринчи бор содир бўлмоқда. Бугунги кунда маҳалламиздан 30 нафар турли ёшдаги эркаклар Россияда ишлайди. Албатта, уларнинг тақдиридан хавотирдамиз», дейди Ҳабибуллаева Карвонсаройга.

«10 сентябр кунги охирги телефон суҳбатимизда у ҳарбий хизматдан ва одамларни ўлдиришдан бош тортаётанига қарамай, ёш бўлгани учун у ерга боришга мажбурлашаётганидан шикоят қилган эди», деди Тожибоева видеода.

«Мен ҳали 24 ёшга ҳам кирмаган фарзандим ва боқувчимдан айрилдим. Унинг болалари етим, келиним эса бева қолди», дейди у.

«Бундай қисмат ҳеч кимнинг бошига тушмасин, дейман. Ўзбек халқи, ўз юртингизда борига шукр қилиб яшанг, фарзандларингизни ҳеч қаёққа жўнатманг, ўтинаман».

«Вагнер» асосчиси Евгений Пригожиннинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш давомида Вагнер гуруҳининг 20 мингга яқин ёлланма жангчиси (уларнинг ярми қамоқхоналардан ёлланган) ўлдирилган.

Бахмут учун жангларда 50 мингга яқин маҳбус қатнашган ва уларнинг 20% га яқини ҳалок бўлган.

Украинада Вагнер сафида жанг қилиб ҳалок бўлган маҳбуслар сони тахминан ҳалок бўлган профессионал Вагнер ёлланма аскарлари сонига тенг, деб айтган Пригожин 23 май кунги интервьюсида. «20%га яқин одам жароҳатланган, улар уч ой ёки ундан кўпроқ вақт сафга қайтишга тўсқинлик қиладиган жароҳатлар олишган», деб қўшимча қилди Пригожин.

Бахмут учун жанглардан кейин Вагнерда 35 минг ёлланма аскар қолди, дейди у.

Маҳбусларни ёллашда қийинчиликка дуч келган Вагнер энди Марказий Осиёлик мигрантларларга кўз тикмоқда.

Буюк Британия мудофаа вазирлигининг май ойи бошидаги разведка маълумотларида таъкидланишича, Россия ҳукумати Украинага қарши уруш учун Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирларини ёллашга ҳаракат қилмоқда.

Март ойида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Украинада яна бир Ўзбекистон фуқароси ўлгани ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистон таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи шахс урушга юборилгунига қадар Россиядаги ахлоқ тузатиш муассасасида беш йиллик қамоқ жазосини ўтаган.

Ўзбекистон норозилиги

Ўзбекистон Пригожин ва Вагнер гуруҳи ходимларини ўзбекистонлик фуқароларни ёллагани учун жавобгарликка тортиши мумкин, деб айтган тошкентлик ҳуқуқшунос ва Migrant.uz веб-сайти муҳаррири Ботиржон Шермуҳаммедов Карвонсарой нашрига.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Россиядан Ўзбекистон фуқароларини урушда иштирок этиш учун ёлламасликни талаб қилиши керак. Россия ўзбекистонликларни ёллашни тўхтатмас экан, мигрантларга берилаётган огоҳлантиришлар бефойда, деб айтган у.

Асли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг айтишича, Россия ва Ўзбекистон аъзо бўлган Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига кўра, давлатлар чет эл фуқароси бўлган маҳбусларнинг жойлашуви ёки бошқа жойга кўчирилиши ҳақида бир-бирларини хабардор қилишлари шарт.

«Икки давлат ўртасида маҳбуслар алмашинувига оид келишув мавжуд эмас. Аммо Россиянинг Жазони ижро этиш федерал хизматининг маҳбусни ватанига жазо муддатини ўташ учун юбориш бўйича регламенти мавжуд, аммо ундан камдан-кам фойдаланилади», деб айтган Чупик Карвонсарой нашрига.

Швецияда яшовчи ўзбекистонлик сиёсатчи Пўлат Охунов Ўзбекистон ҳукумати бу масала бўйича расмий муносабат билдирмаганидан афсусда.

«Бу сукунат Россия ҳукуматига фуқароларимизни урушга юбориш учун эркинлик беради. Ўзбекистон расман норозилик билдириши ва бундай амалиётни қоралаши керак», деб айтган Охунов Карвонсаройга.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Одамларимиз у ерга ўйнагани эмас, оиласини, болаларини боқиш учун боради. Ўйлаб кўринг, улар Ўзбекистонда нимаям қила оларди? Ҳамма нарса фақат хўжакўрсин учун қилинса, телевидениеда кўрсатилаётган нарсалар фириб, алдов, сўзамолликдан бошқа нарса эмас, амалга ошмайдиган утопик фантазияларни гапириб юрадиган ҳокимият тузилмаларига қарсакбозлик учун айтилади. Ҳамма шунақа демайман, аммо кўпчилик қўрқоқ, утопик фикрловчи ва воқеликни қабул қила олмайди, Ҳозиргача ҳал қилинмаган ва қилинмаётган муаммолар ҳеч қачон ҳал бўлмайди! Ўзини ҳокимият вакили деб ҳисоблайдиган форма ва костюм кийганларга маслаҳатим шу: юз берган воқеаларга нисбатан эътирозингизни баралла айтинг. Уларнинг юзига РФ пропагандасини гапиришни қонунан тақиқланишига қарши сўз билан тарсаки бўладиган аниқ сабаблар бор. Боболаримиз Иккинчи Жаҳон урушида Россия учун жон бердилар ва Россия ўзининг муваффақияти ва халқимизнинг меҳнати учун бошқа мамлакатлардан кўра кўпроқ қарздор. Агар биз бўлмаганимизда, руслар ҳозиргидан анча пастда бўлишарди. Ўзбекларни [Украинада жанг қилишга] мажбурлаганлар аллақачон ёмонлашган ва бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ўз ҳолатларини ёмонлаштирадилар, чунки Худо ҳаммасини кўриб-билиб турибди. Ҳалок бўлган ватандошларнинг оилаларига ва бизнинг одамимизга ҳамдардлик билдираман. Ихтиёр

Жавоб бериш

Eto imperialisticheskaya agressiya rassii. Eto ne dlya nas. Pust putin sam idyot na voynu.

Жавоб бериш

Ротенберг яхталари ва Путиннинг саройлари учун русларнинг ўзи ҳалок бўлаверишсин.

Жавоб бериш

Украина Қуролли кучлари фронтнинг кўплаб қисмларида разведка операцияларини бошлади ва заиф мудофаанинг илк чизиқларини ёриб ўтмоқда. Ва бу ҳали қарши ҳужум ҳам эмас.

Жавоб бериш

Мени бу даҳшатли дунёдан халос қилинглар. Руҳим озод бўлиб, ҳаловат топсин. Ҳаммамиз хатолар содир этдик, лекин биз учун жавоб берадиган, раҳм-шафқати ва марҳамати билан бизни ҳимоя қиладиган инсон бор. Кўз ёшлар қуйилмоқда, уларни яшириб бўлмайди. Қалбнинг тубида ғазаб. Мен ҳар куни адолатни сўрайман.

Жавоб бериш