Карвонсарой
Хавфсизлик

«Ларзага келтирувчи сиреналар»: дронлар учун хайрия тўплаётган украиналик Москванинг устидан кулмоқда

AFP

4 август куни Киевдаги Сергей Притула жамғармаси офиси олдида жиҳозлар солинган қутиларни Украина армиясига жўнатишга тайёрлаётган ходимлар. [Сергей Супинский/АФП]

4 август куни Киевдаги Сергей Притула жамғармаси офиси олдида жиҳозлар солинган қутиларни Украина армиясига жўнатишга тайёрлаётган ходимлар. [Сергей Супинский/АФП]

КИЕВ – Учиш-қўниш йўлагида Украинада ишлаб чиқарилган зарбдор дронлар ёнида чўккалаб ўтирган телеюлдуз Сергей Притула Москвани краудфандинг ҳисобига молиялаштирилган флот билан мазах қилмоқчидек бўлиб кўринар экан, таҳлилчилар буни яқинда Россия ичида юз берган ҳужумлар билан боғламоқда.

Украина, жумладан, пойтахт Москвага ҳужумлар билан боғлиқ жавобгарликни бевосита ўз зиммасига олмаган бўлса-да, президент Владимир Зеленский Россияга «уруш» келаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Сўровлардан маълум бўлишича, собиқ стендап-комик Притуланинг ҳарбий соҳага қаратилган краудфандинг кампаниялари уни мамлакатнинг энг ишончли жамоат арбобларидан бирига айлантирган – у Зеленскийдан кейин иккинчи ўринда туради.

Украинада ишлаб чиқарилган портловчи дронларнинг ноёб намойиши билан Притула яқинда номаълум жойдаги дронлар парки олдида тушган суратларини чоп этган.

4 август куни Киевдаги Сергей Притула жамғармаси офисида украиналик аскарлар томонидан ҳадя қилинган олинган уруш ўлжалари ёнида AFP журналистлари билан суҳбатлашаётган ходим. [Сергей Супинский/AFP]

4 август куни Киевдаги Сергей Притула жамғармаси офисида украиналик аскарлар томонидан ҳадя қилинган олинган уруш ўлжалари ёнида AFP журналистлари билан суҳбатлашаётган ходим. [Сергей Супинский/AFP]

7 август куни Донецк вилоятининг Покровск шаҳрида Россиянинг ракета зарбалари натижасида шикастланган турар-жой биноси яқинида ишлаётган қутқарувчилар . [Анадолий Степанов/AFP]

7 август куни Донецк вилоятининг Покровск шаҳрида Россиянинг ракета зарбалари натижасида шикастланган турар-жой биноси яқинида ишлаётган қутқарувчилар . [Анадолий Степанов/AFP]

«Москаллар! Сиреналар овози титратсин сизни. Бомбапаноҳларга боринглар», деб ёзган у ижтимоий тармоқда кулранг пўлат дронлар билан учиш-қўниш йўлагида тушган суратлари остида.

«Москвага нима учиб борганидан умуман бехабармиз», деб ёзади бошқа бир видео таглавҳасида.

Унинг 30 июлдаги постлари Украина дронлари Москвадаги осмонўпар бинога зарба берган куни пайдо бўлган, ўша куни шаҳар бўйлаб бир нечта ҳужумлар содир бўлган.

Киевда AFPга берган интервюсида у ўз постидаги дронларнинг турига аниқлик киритишни истамаган.

У дронларни «бир тарафга чипта» деб ҳазиллашар экан, улар 1000 км масофагача уча олишини ва ҳар бирининг нархи тахминан 108 минг доллар эканлигини айтган, холос.

«Интиқом»

Британиянинг Бирлашган Хизматлар Қироллик институти (РУСИ), АҚШдаги Денгиз таҳлиллари маркази (CNA) ва Janes мудофаа разведка компаниясидан тўрт таҳлилчи AFPга улар Россия пойтахтига берилган зарбалар видеоларидаги дронлар билан бир хил эканлигини айтган.

«Бу Москвага зарба берган Beaver дронидир», деди AFPга дрон технологиялари бўйича британиялик мутахассис Стив Райт Притуланинг суратларига ишора қилиб. У дронларнинг бир нечта алоҳида хусусиятларини қайд этган.

Учувчисиз учар қурилмалар Украинанинг маҳаллий дрон саноати учун йўл очади, афтидан бу соҳа ўтган йил феврал ойида бошланган Россиянинг кенг кўламли босқинига жавобан жадаллик билан ривожланмоқда.

Бу Украинанинг ҳаводаги устунлик ва Киевнинг чекланган ҳаво мудофаасидан фойдаланган Россиянинг мунтазам бомба ҳужумларига жавобан чуқур зарба бериш қобилиятига эга бўлмоқчи эканлигидан дарак беради.

Притуланинг постида дронлардан бирининг устига қўлда «Севгисиз украиналиклардан» деб ёзилганини кўриш мумкин эди.

«Севгисиз эканлиги аниқ, лекин шу билан бирга нафратсиз ҳам», дейди Притула уриб туширилган рус самолётининг қаноти каби аскарларнинг совғаларига тўлиб кетган Киевдаги офисида.

Ўтган йили Притуланинг шу номдаги жамғармаси Россияни нишонга олиш учун 142 та узоқ ва қисқа масофага учувчи камикадзе дронларини сотиб олиш учун «қасос» деб атаган краудфандинг орқали 352 миллион гривна (9,6 миллион доллар) тўплаган.

Маҳаллий компаниялардан бири (Притула унинг номини айтишдан бош тортди) саноқли ойлар давомида дронларнинг бир нечта партиясини ишлаб чиқарган, деб қўшимча қилди у.

Украиналик яна бир инфлюенсер Игор Лаченков Телеграмдаги обуначиларига зарбдор дронлар учун 20 миллион гривна (545 минг АҚШ доллари) йиғишга муваффақ бўлганини айтди.

3 май куни Кремлга уюштирилган дрон ҳужумидан бир неча кун ўтиб, у тармоққа Beaver дронлари билан тушган суратларини жойлаган.

Лаченковнинг журналистларга айтишича, декабр ойида Украина ҳарбий разведкаси унга мурожаат қилиб, «жуда узоққа уча оладиган дронни» молиялаштиришда ёрдам сўраган.

«Бизнинг ишимиз – армия учун керакли нарсани бериш», деди Притула ҳарбийлар билан музокара тафсилотларини ошкор қилмай.

«Ғазаб ва умидсизлик»

Ушбу саъй-ҳаракатлар Украинада каттароқ ва кучлироқ тажовузкорга қарши мудофаани сақлаб қолиш учун тобора кўпроқ ички қўллов ва Ғарбнинг ҳарбий кўмагига таянаётган Украинада жанговар краудфандинг кучайиб бораётганини кўрсатади.

Инфлюенсерлар томонидан бошқариладиган хайрия ташкилотлари, реклама баннерлари ва йўл ёқасидаги эҳсон қутилари фуқароларни жанговар ҳаракатларни молиялаштиришга ундамоқда.

«Биз бу ғазабдан қуролли кучларимиз учун фойдали бўладиган тарзда фойдаланишимиз керак», дейди қизиқчилик карьерасини «тугатганини» деб эълон қилган Притула. Кенг тарқалган ўлимлар ва вайронагарчилик унинг эътиборини уруш ҳаракатларига қаратган.

Притуланинг айтишича, тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан бери унинг жамғармаси ҳозирга қадар тахминан 130 миллион евро (142 миллион доллар) йиққан, маблағнинг асосий қисми украиналикларнинг ўзидан келиб тушган.

Фонднинг Киевда жойлашган бош қароргоҳидаги омборда ўнлаб кўнгиллилар оптик мўлжаллагичлар ва сунъий йўлдош телефонларидан тортиб, фронтдаги аскарлар учун мўлжалланган дори-дармонларгача турли нарсалар солинган картон қутиларни қадоқлаб, маркировка қилишар эди.

Бу каби «маблағ йиғиш кампаниялари одамлардаги ғазаб ва умидсизликни армия учун молиявий рағбатлантириш томон йўналтиришга ёрдам беради», деди Атлантика кенгашининг рақамли суд-тиббий тадқиқотлар лабораторияси тадқиқотчиси, киевлик Роман Осадчук AFPга.

«Бу билан ноҳарбий одамлар Россия босқинини қайтаришга кўмаклашаётганликларини ҳис қиладилар», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бундай дронлар учун пул хайрия қилишга тайёрман

Жавоб бериш

Қудратли Россия армияси хайрия пулларига йиғилган Украина дронларидан эҳтиёт бўлиши кераклигини кўриш жуда ажойиб. Ҳар бири 108000 доллар турадиган дронлар ҳам шунча хавотир келтириб чиқариши жанговар санъат ва стратегиянинг янги даражаси бўлса не ажаб. Нақадар мағрур жаранглайди: «Москва «Бобёр» дрони ҳужумига учради!» Омад сенга, Россия. Ҳарбий бюджетга сарфланган миллиардлаб пулларингиз Украинанинг ихтирочик қобилиятига қарши тура олмаётганга ўхшайди. Ушбу «буюк» ҳарбий стратегияда даҳоларга хос навбатдаги ҳаракатини кўришни сабрсизлик билан кутяпман!

Жавоб бериш